Internet Explorer дастури.
Компьютерни Интернет тармоғига улаганимиздан кейин албатта интернетда биз бирон-бир ахборотни кўришга уриниб кўрамиз. Интернет тармоғида маълумот асосан web-саҳифа (сайт) шаклида тасвирланади.
Бундай web-саҳифаларни кўриш учун махсус дастурлар – браузерлар (browser сўзи browse – “кўриш”дан олинган) ишлаб чиқилган. Улар web-саҳифани кўриш, сақлаш, чоп этиш ва бошқа бир қатор имкониятларга эга. Ҳозирги кунда бундай дастурларнинг турлари жуда ҳам кўп. Улар асосан битта ёки бир нечта webсаҳифани очиш, ундаги маълумотни тасвирлаш каби амалларни бажаради. Webсаҳифани очиш учун биз унинг URL-манзилини киритишимиз керак бўлади. URLманзил одатда қуйидагидек шаклга эга бўлади:
www.gov.uz; www.mail.ru; www.yahoo.com.
Бу ерда WWW – World Wide Web – машҳур хизмат номи; gov, mail, yahoo – сервер (саҳифа) номлари; uz, ru, com – домен (ҳудуд) номлари.
Windows 95 (OSR 2.1) операцион системасидан бошлаб, операцион система таркибига Microsoft Internet Explorer 3.0 интернет браузер дастури киритила бошлади. Ҳозирги кунда қўлланиладиган Windows 98SE, Windows ME, Windows 2000, Windows XP операцион системалари таркибида унинг 4.0, 5.0 ва 6.0 версиялари киритилган. Бундан ташқари, у Microsoft Office 2000, Microsoft Office XP дастурлар мажмуаси таркибига ҳам киритилган.
Windows операцион системасида Internet Explorer (IE) дастурига киришнинг бир нечта усули мавжуд:
Пуск (Бошла) менюсига кириб, дастурни танлаш керак;
Иш столида жойлашган ёрлиққа сичқон билан 2 марта чертиш;
Тез юкланиш сатридан танлаш (у одатда Пуск (Бошла) менюсининг ёнида жойлашади).
Дастурга кириб, Адрес (манзил) сатрига бирон-бир манзилни киритамиз, масалан www.gov.uz ва клавиатурадаги Enter тугмасини босамиз. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур дастурга киришдан олдин Интернет тармоғига уланишни ташкил этиш керак. Акс ҳолда биз Интернет-саҳифаларини оча олмаймиз.
Натижада тахминан қуйидагидек ойна ҳосил бўлади:
Internet Explorer дастурининг асосий иш воситаси ва ускуналар панелида жойлашган ускуналар қуйидаги расмда акс эттирилган:
Internet Explorer дастурида веб-саҳифаларни сақлаш ва чоп этиш.
IE дастурида нафақат веб-саҳифани очиш, балки керак бўлган веб-саҳифадаги маълумотларни компьютердаги дискларнинг бирига сақлаш мумкин. Маълумотни биз икки хил усулда компьютерда сақлашимиз мумкин: веб-саҳифадаги маълумотларни қисман сақлаш; веб-саҳифани бутунлай, алоҳида файл шаклида сақлаш.
Биринчи усулни амалда бажариш учун қуйидагилардан бирини амалга оширамиз:
Керак бўлган матн ва (ёки) расмни танлаб (ажратиб), сичқоннинг ўнг тугмасини чертамиз ва ҳосил бўлган контекст менюдан Копировать (нусха кўчириш) фармойишини танлаймиз ва манзил бўлувчи каталогга кириб, сичқоннинг ўнг тугмасини босганимизда ҳосил бўладиган контекст менюдан Вставить (жойлаш) фармойишини танлаймиз.
Керак бўлган матн ва (ёки) расмни танлаб (ажратиб), сичқон ёрдамида Правка (Таҳрир) менюсига кирамиз ва менюдан копировать (Нусха олиш) буйруғини танлаймиз ва манзил бўлувчи каталогга кириб, Правка (таҳрир) менюсидан вставить (жойлаш) фармойишини танлаймиз.
Иккинчи услубни амалда бажариш учун бирор бир веб-саҳифани тўлиқ очиб қуйидагини бажармоқ лозим:
Файл менюсига киринг;
У ердан Сохранить как... (...каби сақлаш) буйруғини танланг;
Ҳосил бўлган мулоқот ойнасида файл номини ва манзилни кўрсатинг ва Сохранить (Сақлаш) тугмасини босинг.
Бундан кейин биз off-line (Интернетга уланмаган ҳолда) режимида ҳам сақланган веб-саҳифани очиш ва бошқа бир қатор амалларни бажаришимиз мумкин. Сақланган веб-саҳифа файли htm ёки html кенгайтмасига эга бўлиб, уни нафақат Internet Explorer дастурида, балки MS Office таркибига кирувчи Word, Excel каби дастурларда ҳам очиш мумкин.
Топшириқлар
Интернет тармоғига уланинг ва Microsoft (www.microsoft.com) корпорациясининг сайтига кириб, Windows XP тўғрисида қисқача маълумотни сақланг;
Интернет тармоғига уланинг ва Ўзбекистон (www.gov.uz) сайтига кириб, герб ва байроқ расмларини Word дастури ҳужжатига сақланг.
12. ЭЛЕКТРОН ПОЧТА БИЛАН ИШЛАШ АСОСЛАРИ.
12.1. Microsoft Outlook, Outlook Express дастурларида ишлаш асослари.
Do'stlaringiz bilan baham: |