Компьютер тармоғи битта компьютерни иккинчиси билан ўзаро боғлаш ва маълумот узатиш учун мўлжалланган. Компьютер тармоқлари улардаги компьютерлар жойлашуви ва боғланиш усули бўйича маҳаллий ва глобал турларга бўлинади.
Маҳаллий компьютер тармоғида компьютерлар битта хона, ёнма-ён хоналар, қаватлар ёки биноларда жойлашган бўлади. Одатда уларни ўзаро боғлаш учун тармоқ кабелидан фойдаланилади. Тармоқ кабелининг бир қатор турлари мавжуд, масалан: жуфтлик, коаксиал ва шиша толали.
Тармоқдаги компьютерларнинг ўзаро уланиш тузилмаси тармоқ топологияси дейилади. Тармоқ топологиясининг қуйидаги турлари мавжуд: Умумий боғлам;
Тармоқдаги компьютерларнинг ўзаро уланиш усули, маълумот алмашиш асосларини белгиловчи восита – бу тармоқ технологиясидир. Тармоқ технологияси тармоқдаги компьютерлар маълумот алмашиш услуби, компьютерлар максимал сони, улар орасидаги масофа, тармоқ кабели ва анжом-ускуналарини белгилайди. Тармоқ технологияларининг асосий турлари:
Ethernet;
Arc Net;
Token Ring;
Fast Ethernet;
Gigabit Ethernet; FDDI;
100VG Any-LAN.
Компьютерни тармоққа улаш учун унда махсус қурилма – тармоқ адаптери мавжуд бўлиши шарт. У система блокининг асосий платаси таркибига киритилган ёки унинг бўш уяларидан бирига ўрнатилган бўлиши мумкин.
Тармоқдаги компьютерлар ўзаро мулоқотда бўлиши ва маълумот алмашиши учун махсус восита – тармоқ протоколи ишлаб чиқилган. Тармоқ протоколи компьютерларнинг ўзаро боғланиш ва мулоқотда бўлиш тартиб-қоидасини белгилаб, ўзаро маълумот алмашиши керак бўлган компьютерлар бир хил тармоқ протоколидан фойдаланиши лозим. Тармоқ протоколининг қуйидаги асосий турлари мавжуд:
NetBEUI;
IPX/SPX;
TCP/IP;
POP3; SMTP.
Юқорида кўрсатилган тармоқ протоколларидан TCP/IPдан кенг фойдаланилади, чунки ундан нафақат маҳаллий, балки глобал тармоқда ҳам фойдаланиш мумкин.
Глобал тармоқда компьютер орасидаги масофа узоқ бўлиб, улар ўзаро маълумот алмашиши учун мавжуд телефон тармоқлари, махсус тармоқ магистраллари, сунъий йўлдош алоқаси қўлланилади. Глобал тармоқларнинг энг оммабоп ва машҳури бу Интернет тармоғидир.
Компьютерни глобал тармоққа улаш учун унга махсус қурилма – модем (модулятор-демодулятор) ўрнатилиши шарт. Модем телефон тармоғи орқали Интернет провайдерига уланиб, Интернет каби глобал тармоқда ишлаш имконини яратади. Модемларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:
Ички модем (Internal Modem) компьютернинг асосий платасида жойлашган.
Ташқи модем (External Modem) алоҳида қурилма бўлиб, компьютерга кабель ёрдамида уланади.
Ихчам компьютер модеми (PCM/PCMCIA) алоҳида плата кўринишида бўлиб, асосий платанинг ички ёки ташқи бўш уясига ўрнатилади.
Интернет ва интранет.
Интернет – бу аввалдан қабул қилинган келишувлар асосида фаолият кўрсатувчи жаҳон глобал компьютер тармоғидир. Унинг номи «тармоқлараро» деган маънони англатади. У маҳаллий (локал), минтақавий ва глобал компьютер тармоқларини бирлаштирувчи ахборот тизими бўлиб, ўзининг алоҳида ахборот майдонига эга бўлган виртуал (хаёлий, фақат компьютер хотирасида мавжуд бўлган) тўпламдан ташкил топади.
Интернет унга уланган барча компьютерларнинг ўзаро маълумотлар алмашиш имкониятини яратиб беради. Ўзининг компьютери орқали интернетнинг ҳap бир мижози бошқа шаҳар ёки мамлакатга ахборот узатиши мумкин. Масалан, Тошкентдаги Навоий кутубхонаси каталогини кўриб чиқиши, Амир Темур музейининг охирги кўргазмасига қўйилган экспонатлар билан танишиши, xaлқаро анжуманларда иштирок этиши, банк муомалаларини амалга ошириши ва ҳатто бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи тармоқ мижозлари билан шахмат ўйнаши мумкин.
Интернет XX асрнинг энг буюк кашфиётларидан бири ҳисобланади. Ушбу кашфиёт туфайли бутун жаҳон бўйлаб ёйилиб кетган юз миллионлаб компьютерларни ягона ахборот муҳитига бириктириш имконияти туғилди.
Фойдаланувчи нуқтаи назаридан таҳлил қиладиган бўлсак, интернет, биринчи навбатда, тармоқ мижозларига ўзаро маълумотлар алмашиш, виртуал мулоқот қилиш имконини яратиб берувчи ахборот магистрали вазифасини ўтайди, иккинчидан эса унда мавжуд бўлган маълумотлар базаси мажмуаси дунё билимлар омборини ташкил этади. Бундан ташқари, интернет бугунги кунда дунё бозорини ўрганишда, маркетинг ишларини ташкил этишда замонавий бизнеснинг муҳим воситаларидан бирига айланиб бормоқда. Интернет ўзини ўзи шакллантирувчи ва бошқарувчи мураккаб тизим бўлиб, асосан учта таркибий қисмдан ташкил топгандир:
Do'stlaringiz bilan baham: |