Local Hard Drives – компьютернинг қаттиқ дисклари текширилиши кераклигини кўрсатиш;
Network Drives – тармоқ қаттиқ дисклари текширилиши кераклигини кўрсатиш;
Floppy Drives – дискета текширилиши кераклигини кўрсатиш;
Add Folder – жорий каталогнитекшириш лозим бўлган каталогларга қўшиш;
Scan Now – текширувни бошлаш;
Object – топилган хато ва вирусли файлларни кўрсатиш бўлими.
Objects бўлими.
Memory – хотирани текшириш;
Sectors – қаттиқ диск ёки дискетанинг юкланиш секторини текшириш;
Files – файлларни текшириш;
Packed Files – сиқилган файлларни текшириш;
Archives – архив файлларини текшириш;
Mail databases – электрон почта файлларини текшириш;
Smart – текширувни юзаки ўтказиш;
Programs – фақат дастур файлларини текшириш;
All files – барча файлларни текшириш;
User defined – фойдаланувчи кўрсатган турдаги файлларни текшириш.
Actions бўлими.
Report Only – топилган вирус тўғрисида фақат ҳисобот бериш;
Display Disinfect dialog – аниқланган вирус файлини даволаш тўғрисида сўров ойнасини чиқариш;
Disinfect automatically – автоматик тарзда даволаш;
Delete object automatically – аниқланган вирусли файлларни автоматик тарзда ўчириш;
Copy to Infected Folder – топилган вирусли файлларни кўрсатилган каталогга кўчириш.
5.3. Архивлар билан ишлаш.
WinRAR архиватори.
Компьютер қанчалик замонавий бўлмасин, ундаги бўш жой бир кун келиб тўлиб қолади. Бундай ҳолатда, албатта янги ҳажми кўпроқ қаттиқ диск (винчестер) ўрнатиш керак. Лекин бунга молиявий имконият бўлмаса, бир хил файлларни вақтинча ишлатмаслик ёки вирусдан ҳимоялаш учун уларни махсус архив файлларига жойлаштириш бу муаммонинг ечими ҳисобланади. Архиватордастурлар ҳар хил: Zip, RAR, Arj ва ҳоказо. Уларнинг ҳар бир операцион тизимга мўлжалланган версиялари ҳам мавжуд.
Windows операцион системасида кенг фойдаланиладиган архиваторлар бу: WinZIP, WinRAR, ZipMagic ва бошқалар.
Биз кўриб чиқадиган архиватор – WinRAR архиватори. У жуда кўп имкониятларни беради: файллар ва каталогларни архивга жойлаштириш, архивдан чиқариш, архивни текшириш, архивни янгилаш, ўзи очиладиган (SFX) архивларни яратиш, бир нечта қисмга парчаланган кўп жилдли (қисмли) архивларни яратиш, уларни шикастланишдан ҳимоялаш ва ҳоказо. WinRAR for Windows дастурининг ойнаси: Бу дастурга киргандан кейин унинг махсус ойнаси ҳосил бўлади. Бу ойнада каталоглар ва файллар рўйхати чиқади. Биз бу рўйхатдан керакли каталог ёки файлларни белгилаб, сичқоннинг ўнг тугмасини босиш ёки Commands менюси орқали улар устида амаллар бажаришимиз мумкин.
Файлни архивга жойлаштириш:
1) Керакли файлни топамиз ва Фармойишлар (Commands) менюсидан файлларни архивга қўшиш (Add files to Archive) фармойишини танлаймиз.
2) Махсус ойна ҳосил бўлганидан кейин, у ерда яратиладиган архив номи, унинг архивланиш даражаси, қайси каталог ичига жойлашиши ва бошқалар кўрсатилади.
♦ Update mode – архивланиш режимини ўрнатиш: янги архив, архив таркибини янгилаш ва бошқалар;
♦ Archiving options – архивнинг параметрларини ўрнатиш;
♦ Solid archive – узлуксиз архив;
♦ SFX archive – ўз-ўзидан очиладиган архив файл яратилади; уни очиш учун архиваторга кириш шарт эмас, унинг кенгайтмаси "ЕХЕ" бўлади;
♦ Multimedia compression – мультимедиа файлларини оддийларига нисбатан
30% га ихчам қилиб архивлаш;
♦ Put recovery record – шикастланишдан ҳимоялаш ёзувини қўшиш;
♦ Compression – архивланиш тартибини ўрнатиш: Fast – тез, Normal – оддий, Good – ўртача, Best – секин, лекин энг яхши;
♦ Dictionary size – махсус архив тўғрисида ёзиладиган кутубхона ҳажмини кўрсатиш, унда архивнинг ичидаги файллар сони, ҳажми ва бошқалар сақланади;
♦ Volume size – кўп қисмли архив яратилганида унинг қисмлари ҳажмини кўрсатиш;
♦ Delete files after archiving – файлларни архивга жойлаштиргандан кейин уларнинг асл нусхасини ўчириш.
WinRAR архиватори ўзи яратадиган архив файлларини пароль ёрдамида ҳимоялаш имкониятига эга. Бунинг учун клавиатурадаги CTRL+P тугмасини босиб, махсус ойнада керакли паролни икки марта киритиш керак. Бундан кейин архивни фақат пароль ёрдамида очиш мумкин.
WinZIP архиватори.
Иккинчи Машҳур архиватор бу WinZIP архиваторидир. Интернет тармоғида кўп файллар ZIP архивларида бўлади. Бунга асосий сабаб – архивланган файллар тезроқ кўчирилади. Улар билан ишлаш учун WinZIP архиватори зарур.
Биронта ZIP кенгайтиришига эга файлни очиш учун уни танлаб, сичқончанинг ўнг тугмасини босиб, ҳосил бўлган контекст менюдан Extract to... буйруғини танлаймиз ва каталогни кўрсатамиз. Бундан кейин WinZIP архиватори унинг ичидаги файлларни чиқаради.
Архив файллари:
WinZIP дастури бутун дунёда кенг тарқалган. Сабаби RAR ва WinRAR архиватори Россия дастурчилари томонидан ишлаб чиқарилган ва АҚШ ва Европа компьютер бозорида кам фойдаланилади. WinZIP архиватори қуйидаги кўринишга эга:
Бу ерда:
• Новый – янги архив яратиш;
• Открыть – архив файлини очиш;
• Фавориты – компьютердаги барча архив файллари рўйхати;
• Добавить – архивга қўшимча файлларни қўшиш;
• Извлечь – архивдан кўрсатилган файлларни чиқариш;
• Просмотр – архивдаги файлларни кўриш, хусусан, улардаги расм ва матнни кўриш мумкин;
• Check Out – кўрсатилган файлга ёрлиқ яратиш;
• Мастер – махсус WinZip Wizard устасини юклаш, у ишлашни анча енгиллаштиради.
Архив тўғрисида маълумот:
• Имя – архивнинг ичидаги файл номи;
• Изменен – ўзгариш ёки яратилиш санаси;
• Размер – дастлабки ҳажми;
• Степень – архивланиш даражаси (%да);
• Сжато – архив кўринишида эгаллаган ҳажми;
• Атрибуты – файлнинг архивдаги атрибутлари (R – read only (фақат ўқиш учун, ўзгартириш ва ўчириш мумкин эмас), A – Archive (архивланган файл);
• Путь (йўл) – архивдаги файлнинг дискда жойлашиш йўли.
Текшириш учун саволлар
1. Дастурий таъминотнинг асосий вазифаси нималардан иборат?
2. Дастурий таъминотни ўрнатиш жараёни нима дейилади?
3. Дастурий таъминот ёзилган воситалар нима дейилади?
4. Дастурий таъминот тарқатилиши ва тарғиб қилиниши бўйича нечта турга бўлинади?
5. Дастурий таъминотнинг бажарадиган вазифаси бўйича асосий турларини таърифланг.
6. Дастурий таъминотни компьютердан ўчириш тартиби нималардан иборат?
7. Вирус компьютерга қандай салбий таъсир кўрсатиши мумкин?
8. Компьютерга вирус қайси йўллар билан кириши мумкин?
9. Компьютер вирусларининг асосий турларини таърифланг.
10. Компьютердаги файлларга вирус кирганида улар устида қандай амалларни бажариш мумкин?
11. Компьютерни вируслардан қандай дастур ҳимоя қилади?
12. Компьютерни вируслардан ҳимоя қиладиган дастурларнинг асосий имкониятлари ва турлари.
13. Архиватор дастурининг асосий вазифалари нималардан иборат?
14. MS DOS операцион системасига мўлжалланган архиватор дастурларига таъриф беринг.
15. Windows операцион системасига мўлжалланган архиватор дастурларига таъриф беринг.
16. Win Zip дастурига таъриф беринг ва унинг имкониятларини кўрсатиб ўтинг.
17. Win Zip дастурида архив яратиш ва очиш амалларига таъриф беринг.
18. Win RAR дастурига таъриф беринг ва унинг имкониятларини кўрсатиб ўтинг.
19. Win RAR дастурида архив яратиш ва очиш амалларига таъриф беринг.
Машқлар.
Топшириқ №1.
Дастурий таъминотни ўрнатиш.
Компьютернинг компакт дискларни ўқиш қурилмасига компакт дискни ўрнатинг.
Ўрнатиш жараёни якунланганидан кейин Close (Ёпмоқ) тугмасини босинг.
Натижада Все программы (Барча дастурлар) бўлимида дастурга мос гуруҳ ҳосил бўлади.