Компьютер йиғамиз


Диққат! Компьютер йиғиш вақтида электр ускуналар билан ишлаш қўлланмаларига амал қилинг



Download 0,98 Mb.
bet2/3
Sana30.04.2022
Hajmi0,98 Mb.
#597955
1   2   3
Bog'liq
Компьютер

Диққат! Компьютер йиғиш вақтида электр ускуналар билан ишлаш қўлланмаларига амал қилинг.
Компьютер йиғишда бир нарсани эсда тутингки, замонавий компьютер қурилмаларини, хох бу она плата, хох қаттиқ диск бўлсин бир бирига нотўғри тарзда улаб қўйишни иложиси йўқ. Яъни, хар бир қурилмани жойлаштирувчи "калити" бўлади. Уни бошқачасига куч ишлатмасдан умуман улаб ёки жойлаштириб бўлмайди.
Компьютерни танлаш:

  • Компьютер қандай вазифини бажаришлигини аниқлаштириб олинг. Уни нархи компьютер қандай вазифани бажаришлигига тўғридан тўғри боғлиқ. Word, Excel ва шунга ўхшаш офисда ишлатиладаган дастурлари билан арзон "офис компьютери" хам қийналмасдан ишлай олади. Турли хил оғир ўйинлар, гарафик дастурлар билан ишлаш учун эса кучли компьютер йиғиш керак бўлади. Албатта, уни нархи хам қиммат бўлади.

  • Бўлажак компьютерга қурилмаларни харид қилишда сотувчидан бу қурилмалар бир бирига "совместимый" яъни мос келишини олдиндан аниқлаштириб олинг. Барча қурилмалар, энг аввало, компьютерни корпуси ва она плата билан мос келадиган бўлиши керак.

Компьютернинг тизимли (система) блокини қуйдаги кўрсатма орқали ўрнатиш жараёни:

  1. Компьютерни йиғишга иложи борича кенгроқ жой топинг. Сабаби қурилмаларни бир бирини устига қўймаслик лозим ҳамда уларни ерга тушиб кетишлик хавфидан хам холи бўлинади. 
    бўш жой ва отверткани тайёрланг.

  2. Йиғиш жараёнини корпусдан бошлаймиз. Уни ён қопқоғини (баъси корпусларни қопқоғи корпусни тўлиқ қоплаган бўлади) очинг. Шунда, корпусни ичидаги бўш жой очилади.



  1. Корпусга керакли қурилмаларни жойлаш учун уни ёнламачасига жойлаштиринг.

  2. Она платани қутисини очинг. Компьютерни барча қурилмалари она платага уланади. Она платани корпусни ичига шундай жойлаштирингки, унинг бир учидаги "разъем"лар корпусни орқа тарафидаги катта очиқ жойга тўғри келсин. Копусдаги бу очиқ жой айнан она платани разъемлари корпусдан ташқи томонга чиқиб туриши учун мўлжалланган.



  1. Корпуснинг майда шурупларидан фойдаланиб, она платани корпусга махкамланг. Она платани корпусга тўғри жойлаштирган холатда, уни махкамлаш учун мўлжалланган тешикчалари корпусни тешикчаларига тўғри келади.



  1. Она платадаги процессор сокетини химоя қопқоғини олиб ташланг. Сокетдаги "рычаг"ни кўтаринг ва махкамлаш "пластинаси"ни очинг. Процессорни қутисидан эҳтиёткорлик билан олинг, бунда процессорни фақат ёнларидан ушланг, ундаги контактларга қўл теккизманг! Процесорни она платадаги сокетга тўғри вертикал тарзда жойлаштиринг.


Процессор бурчакларидан бирида чизилган сариқ чизиқчага ва сокетдаги чизиқчаларга эътибор беринг. Бу чизиқчалар процессорни сокетга қай тарафдан жойлаштириш кераклигини кўрсатади.

Бундан ташқари, процессорни ён тарафларида чуқурчалар сокетда эса бўртиб чиқган дўнгликлар мавжуд. Бу ўша боя айтиб ўтган процессорни "калит"и хисобланади.Процессорни сокетга жойлаштиринг. Махкамлаш "пластинаси"ни ёпинг ва "рычаг"ни жойига тушуринг.

  1. Энди эса, процессорни устига кулер (вентилятор)ни махкамлаб жойлаштириш керак. Процессор сокетини атрофидаги 4та тешикларга эътибор беринг. Кулерда хам 4та "оёқ" борлигини кўрасиз. Кулерни процессорни устига шундай жойлаштирингки, унинг оёқлари она платадаги шу тешикчаларга кирсин. Кейин уларни кетма-кет секин босиб чиқилади. Хар бир оёқчани босиб киргазилганда овоз эшитасиз. Кулерни яхшилаб жойлашганлигига, эътибор беринг. Уни бир икки қимирлатиб кўринг. Кулер процессорни устида махкам туриши ва уларни орасида хеч қандай "зазор" бўлмаслиги керак. Энди эса кулердан чиқган симни она платадаги CPU-FAN даб номланган "разъем"га уланади.



  1. Энди она платага тезкор хотира (RAM)ни жойлаштирамиз. Тезкор хотирани хам фақат ёнларидан эхтиёткорлик билан ушлаш лозим. Она платада хотира учун 2,3,4 ёки ундан хам кўп "гнездо" бўлиши мумкин. Хотирани энг биринчи "гнездо" (процессорга энг яқини) га улаймиз. Аввал хотира жойлашадиган гнездодаги икки оқ рангли ушлагичларни орқа томонга итариб очамиз. Хотирани она платага кирадиган паст тарафига эътибор у бир нечта бўлимларга бўлинганлигини кўрсаиз. Она платадаги хотира "гнездо"си хам бўлимларга бўлинган. Демакки, хотирани нотўғри киргазиб бўлмайди. Хотирани икки тарафидан "гнездо"га ўрта кучда киргазилса ён томондаги иккита оқ ушлагичлар хотирани устидан "ушлаб" олган холатга келади. 



  1. Энди компьютер корпусига "блок питания"ни жойлаштирамиз.



  1. Корпусни орқа томонидан унга "блок питания"ни шуруплар ёрдамида махкамлаймиз.



  1. Энди "блок питания"дан чиқган, она плата ва процессорга ток берувчи симларни (24 ва 4 "пин"лик), она платадан улаймиз.




  1. Корпусга қаттиқ дискни жойлаштирамиз ва шуруплар билан корпусга махкамлаймиз.



  1. Қатитқ дискга иккита сим улаймиз. Бири "блок питания"дан чиқган ток берувчи сим, иккинчиси (кўп холларда кўк ёки қизил рангли) она платанинг SATA-портига улануадиган, маълумот алмашинуви учун ишлатиладиган сим. Бу ерда, "блок питания"дан чиқган ток берувчи SATA-симини улашда эътиборли бўлинг. Уни хам ўз "калити" мавжуд. Коннекторга яхшилаб қаралса, у ўгирилган "г" харфини эслатади. Қаттиқ дискдаги порт хам худди шу шаклда. Агар коннектор қийшиқ уланса иш пайитида замыкания бўлиб, қаттиқ диск ишдан чиқиши мумкин.



  1. Корпусни олди қисмидан қопқоғини очиб, уни ўрнига DVD Rom қурилмасини ўрнатамиз.



  1. DVD ни корпусга шуруплар ёрдамида махкамлаймиз.



  1. Корпусни ички қисмидан DVD Rom ни она платага улаймиз. Унга хам худди қаттиқ дискга ўхшаб иккита шнур уланади. Бири SATA- иккинчиси "блок питания" шнури. Худди шу тарзда, компьютерга яна бошқа қаттиқ диск ёки DVD қурилмасини улаш мумкин.



  1. Корпуснинг олдинги панелига тегишли бўлган майда симчаларни, она платадаги ўз махсус "разъем"ларига улаймиз. Корпус ва она плата ишлаб чиқарувчи корхоналар кўп холларда бир хил стандартларни ишлатишади. Шунинг учун хар бир симни учидаги ва унинг она платадаги ўз "разъем"идаги ёзувлари тўғри келади. Шу ерда "маркировка"ни энг кўп тарқалган турини мисол келтираман:

    Download 0,98 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish