Маъруза-1,2. Фанга кириш. Мультфильм қаҳрамонларини яратиш бўйича рассомлик машғулотлари
Режа: Кириш. Фаннинг мақсади.
Тасвирни ҳаракатлантирувчи дастурлар: камчилик ва ютуқ томонлари.
Мультипликация маҳсулотлари яратиш технологиялари курсининг мақсади – компьютер графикасининг замонавий технологиялари асосида мультипликацион маҳсулотлар яратиш босқичларини кўриб чиқиш ва талабаларга ўргатишга қаратилган. Бунда талабалар сценарийга мос мультипликация қаҳрамонлари, декорация, титрлар ва бошқа объектларни моделлаштиришади, ҳаракат ва унга мос келувчи мусиқаларни беришади. Ушбу ишларни амалга ошириш учун мультипликация турлари, сценарий, раскадровка, асосий қаҳрамонларни гавдалантириш, Adobe Photoshop дастурида ишлаш, 3DS Max, Maya каби дастурларда персонажларни моделлаштириш ва визуал саҳнани тасвирга олиш, Corel Video Studio Pro дастурида кадрларни монтаж қилиш, Freemake Video Converter, Nero каби дастурларининг имкониятларидан фойдаланиш ишлари тизимли равишда олиб борилади.
Кўпчилик ҳолларда бирор мультфильмни томоша қилиб бўлгач, ундаги айрим ҳаракат ёки сюжетни ўзгартириш айтайлик фойдаланувчи ўзининг мультфилмини яратиш иштиёқи пайдо бўлади. Мазкур дарсда биз фойдаланувчи ҳам бошланғич ҳам профессионал сифатида ўзининг шахсий сюжети асосида ўзининг мультфильмини яратиши учун ёрдам берувчи дастурлар билан танишиб чиқамиз.
Pencil. Мазкур утилита чизилган персонаж билан содда анимацион ролик яратиш учун қўл келувчи энг оддий ва ўзлаштириш қулайлиги билан ажралиб туради. Бизга таниш бўлган ОС Windows Paint нинг барча стандарт интерфейслари бунда мужассамлашган.
Инструментлар ва функциялар: Слойларбиланишлашинструментлари
Кадрлар бўйича тахрирлаш инструментлари
Чизиш инструментлари
Расмни кадрлар бўйича намоиш этишни созлаш функцияси
Тайёр расм ёки картинани юклаш имконияти
Бундай инсрументлар ва функциялар ёрдамида қўлда чизилган содда 2D анимациялар ёки мултикларни яратиш мумкин.
Ютуқ томонлари: Дастур бутунлай бепул
Жуда содда интерфейсга эга
Катта бўлмаган мультипликация роликларини яратишга тўғри келади Дастур билан ишлашда махсус билим ва тажрибалар шарт эмас Русификация имконияти бор.
Минусы: Мураккаб ва графикаси юқори сифатли мультфильмларни яратишга тўғри 3D мультфильмлар яратиш имкони йўқ.
Инструментлар тўплами кам.
Anime Studio Pro. Мазкур дастур мультипликацион ва анимацион роликларни яратишда кучлироқ ҳисобланади. Anime Studio Pro нафақат роликлар яратишда, балки мавжуд мультфильм ролигини қайта ишлаш имконини ҳам беради. Бу дастурда товуш билан ишлар функциялари ва инструментлари ва бундан ташқари товушни дастурнинг ўзида ёзиш ва қайтаишлашимкониятиҳаммавжуд Инструментлар ва функциялар: Векторли чизиш Костная анимация.
Суҳбат анимацияларини товуш йўлакчалари билан мослаштириш вақт оралиғида мослашув Секвенсор функцияси.
Track Motion инструменти.
Яратилган анимация ёки мультикни HD форматида сақлаш имконияти
3D объектлари яратиш ва улар билан ишлаш имконияти.
Тайёр объект ва анимациялар тўплами мавжуд
Товушни ёзиш ва қайта ишлаш инструментлари
3D объектларни яратиш учун Poser 8 дастури билан интеграцияси
ва синхронлашиши имконияти
Матн билан ишлаш ва анимация яратиш учун инструментлар
Яратилган форма ва объектлар билан ишлаш ва уларни ўзгартириш
учун инструментлар
Объект учун ҳаракат траекториясини яратиш имконияти