Наманган шаҳар «Навбахор» маҳалла фуқаролар йиғинининг нафақа тайинлаш
комиссиясининг йиғилиш
БАЁНИ№ 8
28 сентябр 2018 й Наманган шаҳри
ҚАТНАШДИЛАР:
МФЙ раиси: М.Омонова
МФЙ котиби: Р.Қодирова
Шахар БКМ инспектори: Д.Ахмедова
Комиссия аъзоларидан: Комиссия аъзолари 9 нафар
Жами овоз берувчи вакиллар: 11 нафар
Жами аризачилар шундан: 11 нафар
14 ёшгача: 7 нафар
Кейинги йиғинга қолган:
2 ёшгача: 4 нафар
Кейинги йиғинга қолган:
Моддий ёрдам: 0 нафар
Кейинги йиғинга қолган:
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 2013-йил 15 февралдаги 44-сонли қарорини ижроси тўғрисида.
Йиғилиш маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтди, йиғилишни МФЙ раиси М. Омонова очди кун тартибидаги масала билан йиғилганларни таништириб ўтди.
Йиғилиш раиси кун тартибидаги масалани таништириб, нафақа аризаларини кўриб чиқишдан аввал бугунги кундаги Юртбошимиз олиб бораётган сиёсатларига тўхталиб ўтди.
Бугунги кунда ҳар бир хонадонларни ўрганиш, оилаларни муаммоларини аниқлаш, аҳолини кам таъминланган қисмини аниқлаб, уларни муаммоларини аниқпаш ишлари олиб борилмоқда, бундан ташқари шаҳримизда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг сўзни шаҳар БКМ инспектори Д. Ахмедовага берилди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 2013-йил 15 февралдаги 44-сонли қарори бўйича ҳозирги кундаги нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш тартибига қисқача тўхталиб ўтди.
Қарорга асосан маҳалладаги кам таъминланган оилаларга нафақа берилиши, манзилли тайинланиши йиғилганларга бундан буён нафақа олишдан олдин ўйлаб кўриш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
У ўз маърузасида 44-сонли қарор ва Низомнинг асл моҳияти ва унда кўзда тутилган масалалар бўйича тўхталиб, нафақаларни тайинлаш ва тўлашда нафақа тайинлаш комиссиясини масъулияти кучайгани, ҳамда ишсизликни олдини олиш, кўп хужжатларда норасмий ишлар билан бандлик, шу бўйича аҳолини ишга жойлаштириш лозимлигини гапириб, шаҳарда яратилаётган янги иш ўринлари тўғрисида маълумот берди.
Йиғилиш раиси сўзни маҳалла фуқаролар йиғини котиби Р. Қодировага берди. У ўз сўзида бундан кейин болалар нафақаси ва моддий ёрдамлар тайинлаш ва тўлаш ойма-ой қисқариб бораётгани, маҳалламизга ажратилган маблағларга қараб нафақа йиғинлари ўтказилиш, қабул қилинган хужжатларни махсус комиссия ва кўчабошилари билан биргаликда ўрганиб чиқилмоқда.
Р. Қодирова бугунги йиғинда 29 нафар аризачиларнинг хужжатлари кўриб чиқилишини, шундан 14 ёшгача нафақа пули сўраб 10 нафар, 2 ёшгача нафақа пули сўраб 19 нафар ва моддий ёрдам пули сўраб 2 нафар фуқаролардан ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пули сўраб ариза тушган бўлиб, уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулларини тайинлаш масаласини очиқ овоз бериш йўли билан ҳал этилишини айтиб ўтди.
Сўзни маҳалла раиси М. Омонова давом эттириб ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пули олиш учун ариза берган фуқароларни ва уларнинг оила жон бошига тўғри келадиган ўртача тушган даромадлари ва оилаларнинг моддий ва мулкий шароитини ўрганиш натижасини ўқиб эшиттирди.
Маҳалла фуқаролар йиғинига ажратилган маблағ ҳисобидан ва мухтожлик ҳолатидан келиб чиқиб, юқоридаги фуқароларга нафақа тайинлаш учун Махсус комиссия вакиллари ихтиёрига ҳавола қилди. МФЙ раиси сўзни давом эттириб, ариза берган фуқароларни оила жон бошига тўғри келадиган даромадлари ва оиланинг моддий ва мулкий аҳволини ўқиб, якка-якка овозга қўйди.
14 ёшгача нафақа пули учун
№
|
Нафақа ва моддий ёрдам олувчининг фамилияси ва исми
|
Бола
сони
|
Очиқ овоз бериш натижалари
|
Тайинланган
нафақа миқдори
|
Тўланадиган ва тугайдиган сана
|
Рози
лар
|
Қарши
лар
|
Бета
рафлар
|
|
|
1.
|
Мавланова Гулнара
|
1
|
11
|
0
|
0
|
110580
|
01.10.2018-31.03.2018
|
2.
|
Зокирова Ирода
|
1
|
10
|
0
|
1
|
110580
|
01.10.2018-31.03.2018
|
3.
|
Дадабаева Гулсанам
|
2
|
7
|
2
|
2
|
184300
|
01.10.2018-31.03.2018
|
4.
|
Киргизбаева Гулмира
|
3
|
9
|
2
|
0
|
258020
|
01.10.2018-31.03.2018
|
5.
|
Қодирова Зулфия
|
3
|
8
|
3
|
0
|
258020
|
01.10.2018-31.03.2018
|
6.
|
Икрамова Шахноза
|
3
|
10
|
0
|
1
|
258020
|
01.10.2018-31.03.2018
|
7
|
Дадабоева Шахло
|
3
|
9
|
1
|
1
|
258020
|
01.10.2018-31.03.2018
|
Do'stlaringiz bilan baham: |