2-3-разрядли tashqi quvurlarni o'rnatish moslamasi “Tashqi quvurlarni o'rnatish moslamasi” мутахассислиги бўйича малакасини ошириш учун ўқув режа ва дастури. Назарий машғулотларнинг мавзувий режаси.
№
т / р
Бўлимларнинг номи ва мазмуни
Соатлар сони
1.
Kirish
2
2
Ўзбекистон Республикасини меҳнат муҳофазаси, электр, ёнғин хавфсизлиги ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунлари ҳақида умумий маълумотлар.
8
3.
Materialshunoslik
14
4.
Chizmalarni o'qish
12
5.
Elektrotexnika
10
Jami:
Nazariy ta'lim
UMUMIY TEXNIK KURS
1-бўлим. Kirish Turli sohalarda tashqi quvurlarni o'rnatuvchi kasbining ahamiyati; uning rivojlanish istiqbollari. 2-3-toifali tashqi quvurlarni o'rnatuvchilarning malakaviy xususiyatlari va kurs dasturi bilan tanishish. O'qish va imtihon topshirish bilan bog'liq tashkiliy masalalar. Касбга оид малака тавсифи ва ўқув дастури билан танишиш. Ўқув вазифалари ва курснинг тузилиши. Касбнинг ижтимоий-иқтисодий ва миллий иқтисодий аҳамияти ва уни ривожлантириш истиқболлари. Меҳнат ва технологик интизом тушунчаси, иш маданияти
2-бўлим. Ўзбекистон Республикасини меҳнат муҳофазаси, электр, ёнғин хавфсизлиги ва саноат хавфсизлиги бўйича қонунлари ҳақида умумий маълумотлар. Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилиш. Ўзбекистон Республикасини меҳнат муҳофазаси қонунинг мазмуни. Меҳнатни муҳофаза қилишда касаба уюшмаларининг роли. Нефт ва газ конларида хавфсиз ишлаш. Ишдан олдин, ишдан кейин хавфсизлик қоидалари. Нефт ва газ конлари тармоқларида ишлайдиганлар учун саноат хавфсизлиги қоидалари .
Нефт ва газ конлари ускуналарини ишлатишда меҳнат хавфсизлиги.
Таьмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик қоидалари.
Ишлаб чиқариш жароҳатлари ва касбий касалликлар ҳақида тушунчаси. Ишлаб чиқаришдаги шикастланишларнинг асосий сабаблари ва уларнинг олдини олиш. Бахтсиз ҳодисалар ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби . Ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар учун биринчи ёрдам. Жароҳатланганда биринчи ёрдам ва ўз-ўзини даволашнинг моҳияти.
Насослар, двигателлар, редукторлар, муфтали илашмаларнинг ҳаракатланувчи қисмлари ёнида ишлаганда шикастланишларнинг олдини олиш. Жиҳоз ва технологик ускуналарнинг қизиган қисмларига тегиб кетиш натижасида куйишдан ҳимоя қилиш чоралари.
Табиий газлар ва метанол билан заҳарланишда биринчи ёрдам. Биринчи тиббий ёрдам тўплами, шахсий пакет, улардан фойдаланиш қоидалари.
Жабрланганларни ташиш қоидалари ва техникалари.
Ишлаб чиқариш санитарияси вазифалари. Иш кунининг жадвали. Иш жойи ва ишчи хоналарни ёритиш қоидалари. Иш жойида метеорологик шароитларнинг инсон танасига таьсири.
Нафас олиш, кўриш, эшитиш учун шахсий ҳимоя воситалари. Бош ва қўлларни ҳимоя қилиш воситалари.
Кийим-кечак, поябзал ва хавфсизлик мосламаларини бериш, улардан фойдаланиш ва сақлаш тартиби. Шахсий ҳимоя воситалари.
Йилнинг совуқ вақтида очиқ ҳавода, юқори ҳароратли ишчи хоналарида, чанг ва ифлосланган ҳавода ишлаш тартиблари.
Шовқин ва тебранишнинг инсон танасига зарарли таьсири, унга қарши кураш. Саноат обьекти ҳудудидаги санитария-техник воситалар. Ишчининг шахсий гигиенаси. Корхонада тиббийхизмат кўрсатиш.
Ёнғин хавфсизлиги.Ўзбекистон Республикасини Ёнғин хавфсизлиги қонунининг мазмуни. Кўпикли ва кислотали ёнғин ўчиргичлардан турли хил ёнишлар учун қўллаш қоидалари . Ёнғин сигнализацияси. Ёнғин сабаблари. Ёнувчан газларнинг характеристикалари. Ёнувчи газ ва суюқликларни идишлар ва резервуарларда сақлаш чора-тадбирлари.Таъмирлаш ишларни бажаришда ёнувчи газ ва буғларнинг оқиб кетиши олдини одиш чора тадбирлари.
Оловли ишларни бажариш пайтида ёнғин хавфсизлиги чоралари. Ёнғинга қарши режим бўйича кўрсатмалар. Нефт ва газ конларида ускуналарида ёнғин юз берганда ишчи персонални харакатлари.
Електр хавфсизлиги. Электр токининг инсон танасига таьсири; жароҳатларнинг турлари ва оқибатлари. Електр қурилмалари ва электр хоналарини таснифланиши. Электр қурилмаларини ишлатишда хавфсизлигини таьминлашга қўйиладиган асосий талаблар.
Ҳимоя қилиш воситалари: изоляцияловчи тщсиқлар, ҳимояловчи тўхтатиш, бллокировкалаш. Ҳимояли ерга улаш. Кўчирилувчи ерга улаш.
Електр асбоблари, электр жиҳозлари, портатив лампалар билан хавфсиз ишлаш қоидалари. электр токи урган жабрланувчига биринчи ёрдам.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонуни 28.09.2006 й. N ЎРҚ-57. Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга оид саноат хавфсизлиги талаблари. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик кўришга оид саноат хавфсизлиги талаблари. Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштириш. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати.