Тилда лисоний ҳодисаларнинг когнитив жараёнда намоён бўлиши.
Замонавий тилшуносликнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, унда лисоний ҳодисалар моҳиятини очишда, бугунги фаннинг асосий масалаларидан бўлган инсон ва олам муносабати, лисоний шахс руҳияти, ўй-кечинмалари, орзу-умидларини ифодалашда тил бирликларининг ролини антропоцентрик йўналишда тадқиқ этишга эътибор сезиларли даражада кучайди. «Нутқий мулоқотни фаолият ва ўзига хос бир система сифатида тушуниш унинг таркибий кисмлари нималардан иборат эканлигини шарҳлашни талаб қилади. Мулоқотнинг умумий моделида таркибий қисмлар ўз аксини топган. Шунга кўра уларни икки гуруҳга, яъни ташқи ва ички гуруҳларга ажратиш мумкин. Мулоқотнинг ташқи омиллари (таркибий қисмлари) мулоқотнинг мақсади, ундаги тингловчи ва сўзловчининг мақсади, мулоқот воқеланаётган шарт-шароит, вазият кабиларни киритиш мумкин.
Мулоқот жанрлари. Коммуникатив стратегия и тактика.
Muloqotning asosiy omillari (P.O. Jakobsonning fikriga ko'ra): xabar, xabarning manzili va adresati, kommunikatorlar uchun umumiy kod. Kommunikativ xatti-harakat modelining zamonaviy talqini: jo'natuvchi (adresat, xabar manbasi), qabul qiluvchi (adresat, oluvchi), xabarning o'zi o'zining til kodi, aloqa kanali (mediator), mulohazalar, kommunikativ kontekst, aralashuv (shovqin) .: harakat vositalari, maqsadlar (hozirgi paytda ob'ektning xatti-harakatlarini tartibga solish va uzatishdan iborat.
Kommunikatsiya kognitivining asosiy kontseptsiyasi sifatida strategiya va taktikani aniqlashning asosiy shartlaridan biridir. Strategiya so’zlovchining harakatlari to'g'risida ma'lumot yetishmasligi sharoitida ma'ruzachining aloqa vazifalarining maqbul yechimini boshqaradigan aloqa rejasi (ongli / ongsiz) sifatida. Taktikalar ma'lum bir vaziyatda maqsadlaringizga erishishga imkon beradigan, bilim rejasini amalga oshirish uchun nutq texnikasi sifatida ishtirok etadi. muloqotning asosiy tushunchasi Kabi strategiyalar va taktikalarni aniqlash uchun kommunikativ shartlar Nutq xulq-atvorining o'zgaruvchanligi va so’zlovchining harakatlariga bog'liq. Strategiya taktikasini aniqlashning kognitiv shartlari va muloqotning asosiy tushunchasi. Nutqni ta'sir sifatida ishlatish kommunikator tomonidan dunyoni idrok etish va tuzilishi (R. Blakar).
Метафора. Олам концептуал манзарасининг метафорик модели.
Ҳар қайси халқ, миллат дунёни ўзича англайди ва ўзига хос концептлашиш мезонига эга. Шундан хулоса чиқадики, ҳар бир тилда дунё манзарасини таърифлашда ўзига хос жумла-фикрлардан фойдаланилади ва тил шахсияти турлича ифодаланади.9 Инсон фаолиятининг лисоний бирликлар орқали акс этишининг натижаси сифатида метафора бир предметни бошқаси билан ўхшатиш, қиёслашга ҳамда уларнинг умумий белгиларини алоҳида ажратишга асосланади. Шу сабабли метафорани яширин ўхшатиш ҳам деб аташади. Вақтинчалик, ўткинчи, тасодифий ўхшашликларни белгиловчи ўхшатишдан фарқли ўлароқ метафора барқарор ва турғун ўхшашликларни ифодалайди.
Кейинги йилларда когнитив тадқиқотлар ўз кузатув майдонини шу даражада кенгайтирдики, бугунги кунда мазкур йўналишда идрок, тафаккур, билиш, тушуниш ва изоҳлаш муаммолари билан боғлиқ масалаларни таҳлил этишга бағишланган ишлар юзага келди. Е.С.Кубрякова ўзининг «Когнитив атамаларнинг қисқача луғати»да метафорани концептлашишнинг бир шакли сифатида белгилаб, уни «янги тушунчани шакллантирувчи ва ифодаловчи ва усиз янги билим олиш имконсиз бўлган когнитив жараён» сифатида изоҳлайди.10 Метафора воқелик объектларини, уларнинг номланишини, бадиий образлар яратиш ва янги маънолар туғилиишини билишнинг асосий усулларидан биридир. У когнитив, номинатив, бадиий ва фикр ҳосил қилувчи вазифаларни бажаради.
Одатда одамга нисбатан қўлланувчи тулки, чаён, чўчқа, илон, эшак каби метафоралар тавсифлаш вазифасига эга. Чунки нутқ ўта мураккаб жараён бўлганлиги учун сўзловчи тингловчига бўлган муносабатини ҳар доим ҳам ўзи истаганидай ифодалай олмайди.Шундай вазиятларда сўзловчи томонидан кундалик нутқда фаол қўлланилиб келинган сўзлар унинг назарида эмоционал-экспрессив муносабатини, нутқ қаратилган нара ва предметлар ёки шахсларни ўз истаги даражасида ифодалашга ожизлик қилиб қолади. Сўзловчи мулоқот жараёнида фикр ифодалаш имкониятининг чекланган эканлигидан келиб чиқиб, Мана шу нуқсонни бартараф этиш мақсадида у онгли равиш-да ҳайвон, газанда, қуш ва шу кабиларни, шунингдек уларнинг хатти-ҳаракатларини англатувчи сўзларни метафорик маънода қўллашга ва шу орқали нутқ қаратилган шасни баҳолашга ҳаракат қилади.
Концепт тузилишида миллий характернинг намоён бўлиш усуллари.
Концепт ўз моҳиятига кўра маъно, тушунча кабиларни англатиб,инсон онги билан чамбарчас боғлиқ бўлади.У тил соҳиби мансуб бўлган миллий-маънавий қадриятларни ифодаловчи ментал бирликлар атамаси сифатида қўлланилади ва ўз семантик доирасида инсоннинг фикрлаши ва нутқий ҳаракатлари билан боғлиқ маълумотларни қамраб олади.Концептнинг атама сифатида турли тушунчалар мундарижасини номлаши ва фикр ифодалашга ёрдам бериши унинг сўз билан боғлиқлигини кўрсатади. Концепт – лисоний бирликлар (масалан, сўз, гап, матн кабилар) орқали юзага чиқувчи фикрлаш жараёни, ҳодисаси, тафаккур бирлиги бўлиб, бу инсон билиш жараёнининг натижасидир. Ш.Сафаров шундай фикрларни билдиради: «Лисоний фаолиятда воқелик ҳақида ахборот жамланиб, бу ахборот адресатга узатилади (аниқроғи, ахборот алмашинуви ҳаракатлари бажарилади). Ахборот жамлаш лингвокогнитив жараён бўлиб, бу жараёнда инсон онгида идрок қилинаётган воқеликнинг «лисоний қиёфаси», образи шаклланади. Борлиқ лисоний қиёфасининг шаклланиши оддий жараён эмас, зеро, тафаккур фаолиятининг ўзи ҳам кўп босқичли бўлганидек, яратилган коцептнинг лисоний воқеланиши ҳам мураккаб фаолият натижасидир. Биргина концептнинг шаклланиш шароитини олайлик: бу шароитда кўриш, ҳис этиш, тасаввур қилишдан бошланган фаолият образ яратилиши, тушунча ҳосил бўлиши каби концептуал ҳаракатлар мажмуаси билан бойиб боради. Бундан ташқари, бу мажмуа идрок этувчи шахсга хос бўлган индивидуал белгилар ҳамда миллий- этник кўрсаткичларни ҳам қамраб олиши аниқ»
Тилда концепт тушунчаси. Концепт объектив воқелик ва тилдаги алоқалар ҳамда муносабатлар занжири сифатида.
ҳар бир тилнинг алоқа воситаси сифатида амалда бўлишида асосий бирлик сифатида сўз муҳим ўрин эгаллайди. Шу туфайли сўз фақатгина лексикология ёки семасиологиянинггина эмас, балки инсон нутқий фаолияти билан боғлиқ бошқа соҳаларнинг ҳам тадқиқот объекти саналади.
Концепт ва сўз муносабати когнитив лингвистиканинг асосий ва марказий назарий муаммоларидан ҳисобланади. А.П.Бабушкин, Г.Г.Слышкин, С.Г.Воркачев ва бошқаларнинг фикрича концепт доимо оғзаки ифодага эга бўлади, сўз билан номланган бўлади, акс ҳолда концептнинг мавжудлиги ҳақида гапириб бўлмайди. С.В.Кузлякин концепт ва сўзни айнан бир хил деб ҳисоблайди: «концептлар таркибига маъноси миллий лисоний онг тузилишини ташкил қилувчи лексемалар ҳам киради» Ҳар қандай лисоний белги тилда, мулоқотда концепни намоён этади. Концепт тўлиқ эмас – у ўз маъносига кўра хабар учун релевант ҳисобланган, сўзловчининг мўлжалига кирувчи вазифаси ҳисобланган бир қатор концептуал белгиларни намоён этади. Барча концепт ўз мундарижаси бойлиги билан назарий жиҳатдан фақат лисоний воситалар жамланмаси ёрдамида, уларнинг ҳар бири фақатгина маълум қисмини очиб берувчи концепт номинатив майдонида ифодаланади.
Сўз тилнинг энг асосий бирлиги сифатида бир қатор товушлардан ташкил топади. Айтиш мумкинки, бу унинг ташқи қобиғи, яъни шаклий кўринишидир. Ички томондан эса, у маълум бир маъно ифодалаш, яъни мазмун томонига эга. Демак, сўз ўзида шаклий ва мазмуний томонларни бирлаштириб туради .Шунинг учун ҳам аксарият ишларда у асосан, грамматика ва семасиологиянинг тадқиқот объекти сифатида қаралади. Шундай қилиб, алоҳида олинганда тушунча англатиш билан чекланадиган, ўзаро боғланганда тугал фикр ифодалаб, маъно яхлитлиги ҳосил қилишда иштирок этадиган сўзлар ўзаро боғланган ва бир-бирини тақозо қилувчи ташқи қобиқ (шакл), нарса (ҳодиса) ва мазмун бирлигидан иборат бўлади. Бу эса сўзга тил тизимидаги энг муҳим бирлик сифатида қарашимизга имкон беради.
Ўзбек миллий маданиятининг асосий концептлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |