Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

207-
модда.
 
Жосуслик
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланган 
маълумотларни чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиши, худди 
шунингдек етказиш мақсадида қўлга киритиши, йиғиши ёки сақлаши, шунингдек чет эл 
разведкасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикасига зарар етказишда фойдаланиш 
учун бошқа маълумотларни етказиши ёки йиғиши —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Чет эл разведкаси билан ҳамкорлик қилишга жалб қилинган шахс, башарти, ўзига
юклатилган топшириқни бажариш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан, бу ҳақда ўз 
ихтиёри билан ҳокимият органларига хабар берса, жавобгарликдан озод қилинади.
Ўзининг жиноий фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатган ва қилмиши тўғрисида 
ҳокимият органларига маълум қилиб, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган шахс, 
башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, 
жазодан озод қилинади.
208-
модда.
 
Қўпорувчилик
Қўпорувчилик, яъни Ўзбекистон Республикасининг мудофаа салоҳияти ёки 
иқтисодиётига путур етказиш мақсадида одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига зиён, 
мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилишга қаратилган ҳаракатлар —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
209-
модда.
 
Давлат
 
сирларини ошкор қилиш
Давлат сирларини ошкор қилиш ёки ўзгага бериш, яъни давлат сири, ҳарбий сир ёки 
хизмат сири ҳисобланган маълумотларнинг, бу маълумотлар ишониб топширилган ёки 
хизмати ёхуд касб фаолияти юзасидан улардан хабардор бўлган шахс томонидан қасддан ошкор 
қилиниши, башарти, бу қилмишда давлатга хоинлик аломатлари бўлмаса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Давлат сирларини ошкор қилиш ёки ўзгага бериш, яъни, давлат сири, ҳарбий сир ёки 
хизмат сири ҳисобланган маълумотларнинг бу маълумотлар ишониб топширилган ёки хизмати 
ёхуд касб фаолияти юзасидан улардан хабардор бўлган шахс томонидан эҳтиётсизлик 
оқибатида ошкор қилиниши, —
уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан 
жазоланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб 
чиқишига сабаб бўлса, 
-
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish