Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

VII боб. Жиноятда иштирокчилик
32-
модда.
 
Жиноятда иштирокчилик тушунчаси
Икки ёки ундан ортиқ жиноий жавобгарлик ёшига етган шахснинг қасддан жиноят содир 
этишда қасддан биргалашиб қатнашиши
иштирокчилик деб топилади.
33-
модда.
 
Жиноят иштирокчиларининг турлари
Жиноятни бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам 
жиноят иштирокчилари деб топилади.
Жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ 
жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб, 
жиноят содир этган шахс бажарувчи деб топилади.
Жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят содир этилишига раҳбарлик қилган, 
жиноят содир этилишини ташкиллаштирган, шунингдек уюшган жиноий гуруҳ ёки жиноий 
уюшма тузган ёҳуд уларга раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб топилади.
Жиноят содир этилишига қизиқтириш, кўндириш, алдаш, ҳақ эвазига оғдириш, 
қўрқитиш, мажбурлаш ёки бошқа ҳар қандай усулда ундаган шахс далолатчи деб топилади.
Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан, маълумотлар ва 
воситалар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашиш, шунингдек жиноятчини
жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл билан қўлга киритилган 
нарсаларни яширишга, шунингдек бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан 
ваъда берган шахс ёрдамчи деб топилади.
34-
модда.
 
Иштирокчиликнинг шакллари
Жиноятда иштирокчилик: бир гуруҳ шахслар томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб, уюшган жиноий гуруҳ, жиноий уюшма шаклида бўлади.


Икки ёки ундан ортиқ шахснинг жиноят содир этишда олдиндан тил бириктирмай 
қатнашиши бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этиш деб топилади.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида 
иштирок қилиши бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб жиноят содир этиш 
деб топилади.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан 
барқарор бир гуруҳга бирлашиши ҳамда иштирокчилар ўртасида вазифалар тақсимланиши 
уюшган жиноий гуруҳ деб топилади.
Икки ёки ундан ортиқ уюшган жиноий гуруҳнинг оғир ва ўта оғир жиноятларни содир 
этиш мақсадида олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish