Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

233-
модда.
 
Қимматбаҳо металлар ёки тошларни топшириш қоидаларини бузиш
Ер остидан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ёки тошларни давлатга топшириш 
қоидаларини бузиш, давлатга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача жарима ёки уч юз олтмиш соатгача 
жамоат ишлари ёхуд уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш билан жазоланади.
234-
модда.
 
Рангли металлар, уларнинг парча ва резги чиқитларини тайёрлаш, 
олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш
Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металлар, уларнинг парча ва резги
-
чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш 
кўп миқдорда содир этилган бўлса, 
-
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача жарима ёки уч юз соатдан уч юз 
олтмиш соатгача жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш билан 
жазоланади.
Ўша қилмишлар:
1) жуда кўп миқдорда;
2) уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача жарима ёки уч юз 
олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни 
чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
235-
модда.
 
Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш 
қоидаларини бузиш
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига 
ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ 
сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст 
етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида 
уларга ташқаридан аралашиш анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —


базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жарима ёки икки 
юз қирқ соатдан уч юз соатгача жамоат ишлари ёки икки йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёхуд 
бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача жарима ёки уч юз 
соатдан уч юз олтмиш соатгача жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача иш ҳақидан ушлаб 
қолиш ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача 
жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва 
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 
ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан 
озод этилади.
XIII боб. Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish