Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган
ўзганинг мулкини
ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон
-
торож қилиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача жарима ёки икки юз қирқ соатгача
жамоат ишлари ёхуд бир йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
1) кўп миқдорда;
2) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
3) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса;
4) ҳужжатларни сохталаштириш ёки мансаб сохтакорлиги йўли билан, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки
тўрт юз саксон соатгача жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш
ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
1) жуда кўп миқдорда;
2) уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача жарима
ёки
уч йилгача
иш ҳақидан ушлаб қолиш ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
216-
модда.
Фирибгарлик
Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан икки юз бараваригача жарима ёки
икки йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
1) анча миқдорда;
2) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
3) телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан
ёки электрон тўлов тизимларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки
уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч
йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
1) кўп миқдорда;
2) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир
этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан беш юз бараваригача жарима ёки
икки йилдан уч йилгача иш ҳақидан ушлаб қолиш ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
1) жуда кўп миқдорда;
2) ўта хавфли рецидивист томонидан;
3) уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача жарима ёки
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: