Кодексини тасдиқлаш тўҒрисида id-29646 модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тасдиқлансин



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/180
Sana11.03.2022
Hajmi0,88 Mb.
#491217
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   180
Bog'liq
ЖК янгиси

43-
модда.
 
Охирги зарурат
Охирги зарурат ҳолатида, яъни шахснинг ёки бошқа фуқароларнинг шахсига ёхуд 
ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид солувчи хавфни қайтариш учун қонун 
билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган ҳолда содир этилган қилмиш, 
башарти, шу хавфни ўша ҳолатда бошқа чоралар билан қайтаришнинг иложи бўлмаса ҳамда 
келтирилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, жиноят деб топилмайди.
Шахснинг охирги зарурат ҳолатида содир этган қилмиши, башарти, охирги зарурат 
чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, қонуний деб топилади.
Агар бошқа воситалар орқали хавфнинг олдини олиш мумкин бўлса ёки келтирилган 
зарар олди олинган зарардан ошиб кетса, қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга 
бундай зарар етказиш охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш деб топилади.
Охирги зарурат ҳолатида содир этилган қилмишнинг қонунийлигини баҳолашда олди 
олиниши лозим бўлган хавфнинг хусусияти ва хавфлилик даражаси, шундай хавфнинг 
ҳақиқатан мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ва юз бериш вақтининг яқинлиги, хавфни қайтарувчи 


шахснинг мавжуд имкониятлари, вужудга келган вазиятдаги
руҳий ҳолати ва ишнинг бошқа 
ҳолатлари ҳисобга олинади.
44-
модда.
 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар 
етказиш
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни қочиб кетишининг, янги жиноят содир 
этишининг олдини олиш ва ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида унга 
зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаган 
бўлса, жиноят деб топилмайди.
Ушлаш воситалари ва усулларига, қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг 
хавфлилик даражасига, шунингдек ушлаш шароитига бутунлай мос келмайдиган, ушлаш 
зарурати тақозо этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари 
чегарасидан четга чиқиш деб топилади.
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида унга етказилган 
зарарнинг қонунийлигини баҳолашда:
1) 
қилмишни содир этган шахснинг ушланишдан қочиш мақсадида қилган ҳаракатлари;
2) 
унда мавжуд бўлган қурол ва бошқа воситалар;
3) 
ушловчининг кучи ва имкониятлари, руҳий ҳолати ва ушлаш билан боғлиқ бўлган 
бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади.
Махсус ваколатли шахслар билан бир қаторда жабрланувчи ва бошқа фуқаролар ҳам 
ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish