Кодексига, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/50
Sana15.12.2022
Hajmi0,7 Mb.
#887453
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50
Bog'liq
194-son qaror

(98-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 
20 майдаги 305-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
21.05.2020 й., 09/20/305/0626-сон) 
99. Иссиқлик таъминоти хизматлари учун белгиланган муддатда тўловлар тўланмаган 
тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня тўланади, бироқ муддати ўтказиб 
юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда: 
Истеъмолчилар — юридик шахслар томонидан 0,4 фоиз миқдорида; 
Истеъмолчилар — аҳоли томонидан 0,1 фоиз миқдорида; 
Ижро этувчи (турар жой фондидан фойдаланувчи юридик шахс — хусусий уй-жой 
мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқалар) томонидан, агар коммунал 
хизматларнинг Истеъмолчиси номидан Етказиб берувчи билан шартнома тузилган бўлса — 
0,1 фоиз миқдорида тўланади. 
Истеъмолчилар тўловларни уч ойдан ортиқ тўламаган тақдирда уларга иссиқлик 
таъминоти хизматлари кўрсатиш тўхтатилади. 
100. Истеъмолчи истеъмол қилинган иссиқлик таъминоти хизмати учун икки ҳафта 
ўтгач тўлов тўланмаганда Етказиб берувчи қарздорлик ва 7 кундан кейин узиб қўйиш 
тўғрисида ёзма хабар беради, хабарнома муддати тамом бўлгач Етказиб берувчи иссиқ сув 


беришни узиб қўйишга ҳақлидир. Иссиқ сув бериш Истеъмолчи томонидан қарзлар 
тўлангандан ва Етказиб берувчи томонидан тасдиқланган калькуляцияга мувофиқ абонентни 
манбадан узиб қўйиш ва унга улаш ишлари учун қўшимча ҳисоб тўлангандан кейин 
тикланади.
101. Тўланиши лозим бўлган суммани нотўғри ёзилганлиги аниқланган кундан 
бошлаб, Истеъмолчи Етказиб берувчига эътирозни ёзма шаклда беш кундан кечикмай тақдим 
этади. Эътироз билдирилиши Истеъмолчининг иссиқлик таъминоти хизмати учун тўловни 
белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. 
Эътироз Етказиб берувчи томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади ва унинг 
асосланганлиги аниқланганда ортиқча сумма кейинги иссиқлик энергияси учун тўловга 
ҳисобланади. Эътирозни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Истеъмолчи 5 кундан кечикмай 
хабардор қилиниши керак. 
102. Истеъмолчи Етказиб берувчининг қароридан рози бўлмаганда, бу уни иссиқлик 
таъминоти хизмати учун тўловни белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод 
қилмайди. Етказиб берувчи даъво қилинган суммани мажбурий тартибда ундириш тўғрисида 
даъво аризаси беради. 
103. Ўзига ўзи хизмат кўрсатишда тўлов ҳужжатларини ёзиш ва тўлашда Истеъмолчи 
томонидан йўл қўйилган хатолар Етказиб берувчи томонидан улар аниқланишига қараб 
ҳисобга олинади. Ҳисобга олиш асбобини текшириш далолатномаси билан тасдиқланган 
амалдаги кўрсаткичлар бўйича иссиқ сув сарфини ҳисобга олишдаги хатолар аниқланганда 
қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади. 
104. Иссиқлик таъминоти хизматлари (иситиш ва иссиқ сув таъминоти) учун 
Истеъмолчи томонидан тўлов унинг танлашига кўра чеклашсиз, шу жумладан умумий 
иссиқлик таъминотининг кўрсатилган хизматлари учун Етказиб берувчининг ҳисоб-китоб 
рақамига маблағлар йўналтирилган ҳолда, пластик карточкадан фойдаланиб, шунингдек 
электрон тўловлар тизими орқали тўланади. 
105. Ўтган ойдаги иссиқлик энергияси учун тўловни қисмларга бўлиб тўлашга, 
белгиланган муддатини бузмаган ҳолда йўл қўйилади. 
106. Уй-жой мулкдори ўзгарганда олдинги мулкдор бу ҳақда Етказиб берувчига чиқиб 
кетишидан 7 кун олдин маълум қилишга мажбур, чиқиб кетгандан кейин тамғалар ва ҳисобга 
олиш асбобининг сақланиши учун жавобгарлик янги мулкдорга юкланади. Олдинги мулкдор 
хона янги мулкдорга берилгунга қадар иссиқлик таъминотининг истеъмол қилинган 
хизматлари учун қарзларни тўлиқ тўлаши шарт. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
107. Шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати 
тўғрисидаги батафсил маълумотлар Етказиб берувчи томонидан шакллантирилади ва аниқ 
вақт режимида идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига юборилади.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-
сонли 
қарори 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 131-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
108. Янги мулкдор кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш 
битимлари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун муддатда шартнома тузиши 
шарт.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат 
рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан Етказиб 
берувчига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, янги доимий яшаш жойи 
бўйича рўйхатга олинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган 
рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобил телефон 
рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда 


Етказиб берувчи маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик 
таъминоти шартномаси тузилишини таъминлаши шарт. 
(108-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 сентябрдаги 593-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон) 
109. Нотурар жой янги мулкдорга берилганда Истеъмолчи бу ҳақда Етказиб берувчига 
7 кун муддатда хабар беради, янги эгаси эса нотурар жой хонасидан фойдаланиш бошлангунга 
қадар иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланиш юзасидан янги шартнома тузади, 
нотурар жой хонадан фойдаланишни қайта ихтисослаштириш юз берган тақдирда эса янги 
мулкдор ҳам янги техник шартларни олиши шарт. 
Техник шартлар ва кўрсатиб ўтилган шартнома мавжуд бўлмаган тақдирда иссиқлик 
таъминоти тизимларидан ўзбошимчалик билан фойдаланилган деб ҳисобланади.
110. Вақтинча яшовчилар (ижарага олувчилар) яшаганда тўлов амалда яшаган 
шахслар сони учун тўлиқ тўланади. 
Турар жой хонаси ҳисобга олиш асбоби билан жиҳозланмаган тақдирда Истеъмолчи 
ўзи эгаллаб турган хонадонда яшовчи (шу жумладан вақтинча яшовчи) фуқаролар сони 
кўпайганлиги ёки камайганлиги тўғрисида) юз берган ўзгаришлар кунидан бошлаб 5 иш 
кунидан кечикмай Етказиб берувчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бунда Етказиб 
берувчининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вакиллари ва хонанинг 
мулкдори ўртасида уч томонлама далолатнома тузилади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish