кўп квартирали уйларнинг айрим турар жой ва нотурар жой хоналарини иситишнинг
ушбу тизимларини иссиқлик жиҳатидан ва гидравлик қайта тартибга солмаслик учун иситиш
ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимидан узиш;
иситиш асбобларига қўшимча секцияларни бирлаштириш ёки улар сонини
камайтириш, шунингдек қайта жиҳозлаш бўйича талабларга риоя этмасдан иситиш учун
радиаторларнинг камгайгини олиб ташлаш ва иситиш ҳамда санитария-техник асбоблар
жойини ўзгартириш тақиқланади.
16. Истеъмолчи иссиқлик энергияси тўлиқ узиб қўйилиши ва иссиқлик таъминоти
хизматлари кўрсатишдаги танаффус тўғрисида ёзма шаклда огоҳлантирилади (кўп квартирали
уйнинг барча кириш жойларидаги эълонлар тахтасига ёки кўп квартирали уй жойлашган ер
участкаси доирасида эълон жойлаштириш, шунингдек танаффуслар вақти кўрсатилган ҳолда
оммавий ахборот воситалари орқали).
17. Одамларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ишларни бажариш мақсадида
иссиқлик тармоқларидаги ёхуд иссиқлик энергияси манбаларидаги ёки иситиш ва иссиқ сув
таъминотининг уй ичидаги тизимларида аварияли ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш,
шунингдек уларни бартараф этиш бўйича Етказиб берувчи, бошқарувчи ташкилот томонидан
кечиктириб бўлмайдиган зарур чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда ушбу
Қоидаларга иловада келтирилган Иссиқлик таъминоти хизматлари сифатига қўйиладиган
талабларга мувофиқ, келишмасдан ва Истеъмолчини огоҳлантирмасдан, бироқ уни 2 суткада
дарҳол хабардор қилган ҳолда иссиқлик таъминотини тўхтатиш ёки чеклашга йўл қўйилади.
18. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва коммунал хизматлар, шу жумладан
иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилишини назорат қилувчи Истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилувчи
ва табиий монополиялар субъектлари фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар ушбу
Қоидалар доирасида истеъмол хоссалари параметрларини, хизматлар кўрсатиш режимини
аниқлаштиришга ҳамда аҳоли пунктининг иқлим шароитларини ва бошқа маҳаллий
шароитларни ҳисобга олган ҳолда сифатнинг кафолатли даражасини белгилашга ҳақлидир.
19. Аҳолини марказлаштирилган иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш имконияти
мавжуд бўлмаганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликлари Истеъмолчиларни маҳаллий иссиқлик таъминоти (модуль, локал, буғ
қозонхонаси, иситиш қурилмалари) билан таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриши
шарт.
Маҳаллий буғ қозонхонаси қуриш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга
оширилади, кейинчалик Истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш учун
тезкор бошқариш ва хизмат кўрсатиш ҳуқуқи билан Етказиб берувчига (ёки бошқарувчи
ташкилотда техник ва молиявий имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда бошқарувчи
ташкилотга) берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: