Кодексига, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»


VI. Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатиладиган хизматлар



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/50
Sana15.12.2022
Hajmi0,7 Mb.
#887453
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   50
Bog'liq
194-son qaror

VI. Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатиладиган хизматлар 
ҳажмини ҳисобга олиш 
82. Истеъмолчи томонидан сарфланган сув ҳажми ушбу Қоидаларга мувофиқ 
ўрнатилган сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари бўйича аниқланиши лозим. 
83. Мулк эгаси ўзгарганда янги мулкдор сувни ҳисобга олиш асбобини қайта 
рўйхатдан ўтказиши шарт. Сувни ҳисобга олиш асбоби қайта рўйхатдан ўтказилмаган 
ҳолатларда II ёки III гуруҳ истеъмолчилари ёзма огоҳлантирилиб, сувни ҳисобга олиш 
асбобининг кўрсаткичлари ўзаро ҳисоб-китоблар учун қабул қилинмайди. Ҳисоб-китоб ушбу 
Қоидалар 87-бандининг 
«б» кичик банди 
бўйича амалга оширилади. 
84. Сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчининг айбисиз носоз бўлган тақдирда 
сарфланган сув миқдори олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. 
Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан кўп қўлланилиши мумкин эмас. Агар сувни 
ҳисобга олиш асбоби кўрсатилган муддат мобайнида ўрнатилмаса, сарфланган сув миқдори I 
гуруҳ истеъмолчилари учун — ушбу Қоидалар 87-бандининг 
«а» кичик банди 
бўйича, II ва III 
гуруҳ истеъмолчилари учун ушбу Қоидалар 87-бандининг 
«б» кичик банди 
бўйича ҳисоб-
китоб қилинади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
85. Сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчи айби билан ишдан чиққан, синган, 
бузилган ва бу ҳақда ИСКХ ташкилоти хабардор қилинмаган тақдирда сарфланган сув 
миқдори, сўнгги тузилган далолатнома санасидан то янги сувни ҳисобга олиш асбобининг 
ўрнатилиш санасигача, I гуруҳ истеъмолчилари учун — ушбу Қоидалар 87-бандининг 
«а» 
кичик банди
 бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун — ушбу Қоидалар 87-бандининг 
«б» 
кичик банди 
бўйича ҳисоб-китоб қилинади. 
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


86. Барча гуруҳ истеъмолчилари асоссиз равишда ИСКХ ташкилоти вакилининг сувни 
ҳисобга олиш асбобини кўздан кечиришини таъминламаганларида, сув сарфи аввалги уч ой 
учун ўртача сарф бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар сувни ҳисобга олиш асбобининг кейинги 
(навбатдаги) кўрсаткичи ёзиб олиниши вақтига келиб истеъмолчи(лар) такроран ИСКХ 
ташкилоти вакилининг сувни ҳисобга олиш асбобини кўздан кечиришига йўл қўймасалар, 
сарфланган сув миқдори I гуруҳ истеъмолчилари учун — ушбу Қоидалар 87-бандининг 
«а» 
кичик банди 
бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ушбу Қоидалар 87-бандининг 
«б» 
кичик банди 
бўйича ҳисоб-китоб қилинади. 
(86-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
87. Сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан 
сарфланган ичимлик сув миқдори суткасига қуйидагича ҳисобланади: 
а) I гуруҳ истеъмолчилари учун: 
кўчадаги умумий фойдаланадиган ичимлик суви колонкасидан ташиб ичувчилар учун 
киши бошига — 50 литр; 
марказлашган ичимлик сув тармоғига уланган, сув бериш жадвали асосида сув 
бериладиган хонадонлар учун киши бошига — 200 литр; 
марказлашган ичимлик сув тармоғига уланган хонадонлар учун киши бошига — 350 
литр; 
сув сепиш ва суғориш майдонининг ҳар 1 метр квадрати учун 15 литр (сув сепиш ва 
суғориш даври 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврни ўз ичига олади); 
ҳовуз (бассейн), микроиқлим ёки фаввора мавжуд бўлган ҳолларда ичимлик сув 
истеъмоли ҳажми асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қувватидан келиб 
чиқиб, ушбу Қоидалар 87-бандининг 
«б» кичик банди
 бўйича амалга оширилади; 
б) II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи 
уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: 
М — 0,60 — 0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; 
F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), 
м
2

g — 9,8 м/секунд
2
га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; 
Н — коммунал сув тармоғига уланиш ёки сув олиш нуқтасидаги сувнинг метр 
ҳисобидаги босими; 
t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат (сув бериш жадвалини ҳисобга олган ҳолда) 
мобайнидаги секундлардаги вақт. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish