таржимонларга
ва
холисларга уларнинг сарф-харажатларини тўлаш
Жабрланувчи ѐки унинг вакили, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон
ѐки холис сифатида чақирилган шахснинг иш жойидаги ўртача ойлик маоши
унинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ҳузурига чақирилиши
муносабати билан кетган ҳамма вақт учун сақланади. Ишламайдиган
шахсларга улар кундалик машғулотлари билан шуғуллана олмаганликлари
учун ҳақ тўланади. Бундан ташқари кўрсатилган ҳамма шахслар чақирилиш
муносабати билан қилган сарф-харажатларини ундириш ҳуқуқига эгадирлар.
Эксперт,
мутахассис
ва
таржимон
ўз
мажбуриятларини
бажарганликлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Ушбу мажбуриятлар хизмат
топшириғи тарзида бажарилган ҳоллар бундан мустасно.
Сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда
тўланади.
7-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ИШТИРОК ЭТИШГА МОНЕЛИК
ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР. РАД ҚИЛИШЛАР
Олдинги
таҳрирга қаранг.
76-модда. Судьянинг,
прокурорнинг,
терговчининг,
суриштирувчининг, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган
мансабдор шахсининг ва суд мажлиси котибининг ишда иштирок
этишига монелик қиладиган ҳолатлар
(76-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6
сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон,
943-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Қуйидаги ҳолларда судья, шунингдек халқ маслаҳатчиси, прокурор,
терговчи, суриштирувчи терговга қадар текширувни амалга оширувчи
органнинг мансабдор шахси, суд мажлисининг котиби жиноят ишини
юритишда иштирок этишга ҳақли эмас ва уни рад қилиш лозим, башарти:
(76-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил
6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон,
943-модда)
1) у шу иш бўйича жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий
жавобгар, эксперт, мутахассис, таржимон, холис, гувоҳ, ҳимоячи сифатида,
гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг қонуний вакили ѐки
жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили
сифатида иштирок этаѐтган ѐки илгари иштирок этган бўлса;
2) у ушбу ишни юритиш учун масъул бўлган бирор мансабдор
шахснинг ѐки ушбу модда биринчи қисмининг
1-бандида
кўрсатилган ўзга
шахсларнинг қариндоши бўлса;
3) унинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа
ҳолатлар мавжуд бўлса.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Судья илгари шу ишни юритишда терговга қадар текширувни амалга
оширувчи органнинг мансабдор шахси суриштирувчи, терговчи, прокурор,
суд мажлисининг котиби сифатида иштирок этган бўлса, ўша ишни
келгусида кўришда қатнаша олмайди.
(76-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил
6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон,
943-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Биринчи, апелляция ѐки кассация инстанцияси судида ишни кўришда
иштирок этган судья ўз иштирокида чиқарилган ҳукм, ажрим бекор
қилинганидан кейин ўша ишни кўришда иштирок эта олмайди.
Жиноят ишини биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган
судья шу жиноят ишини апелляция ѐки кассация инстанцияси судида
кўришда иштирок эта олмайди.
Жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок
этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ѐки кассация инстанцияси
судида кўришда иштирок эта олмайди.
Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган
судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ѐки апелляция инстанцияси
судида кўришда ѐхуд ишни кассация тартибида такроран кўришда иштирок
эта олмайди.
Суриштирувчининг,
терговчининг,
шунингдек
суд
мажлиси
котибининг ўз процессуал мажбуриятларини бажариши уларнинг шу иш
бўйича тегишинча суриштирувни, дастлабки терговни юритишда такроран
иштирок этиши, шунингдек суд мажлиси баѐнномасини юритиши учун
монелик қилмайди.
(76-модданинг
учинчи — саккизинчи қисмлари Ўзбекистон
Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли
Қонунига
асосан
учинчи — еттинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |