Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet332/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

602-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни 
ушлаб бериш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш 


Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бош 
прокурорининг 
ѐки 
унинг 
ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб 
бериш тўғрисидаги қарори устидан сўралаѐтган шахс қамоқда сақланаѐтган 
жойдаги Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар 
судига мазкур шахс ѐхуд унинг ҳимоячиси томонидан хабарнома олинган 
пайтдан эътиборан ўн сутка ичида шикоят қилиниши мумкин. 
(602-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон) 
Сўралаѐтган шахс қамоқда сақланаѐтган жойнинг маъмурияти 
шикоятни олиши билан уни дарҳол судга юборади ва бу ҳақда Ўзбекистон 
Республикаси Бош прокуратурасини ѐзма равишда хабардор қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабарнома олинган 
кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай судга Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарорнинг қонунийлиги 
ва асослилигини тасдиқловчи материалларни юборади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бош 
прокурорининг 
ѐки 
унинг 
ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб 
бериш тўғрисидаги қарори устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш шикоят 
суд томонидан олинган кундан эътиборан ўн сутка ичида уч нафар судьядан 
иборат таркибда, очиқ суд мажлисида прокурор, ўзига нисбатан ушлаб 
бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган шахс ва, агар ишда иштирок 
этаѐтган бўлса, унинг ҳимоячиси иштирокида амалга оширилади. 
Суд мажлиси бошланишида раислик қилувчи қайси шикоят кўриб 
чиқилишини эълон қилади, ҳозир бўлган процесс иштирокчиларига уларнинг 
ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради. Аризачи ва (ѐки) унинг 
ҳимоячиси шикоятни асослаб беради, шундан сўнг сўз прокурорга берилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Суд муҳокамаси давомида суд шикоят берган шахснинг айблилиги 
масаласини муҳокама қилмай, устидан шикоят берилган қарорнинг 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига 
мувофиқлигини текшириш билан чекланади. 
(602-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 


Шикоятни кўриб чиқиш натижасида суд қуйидаги ажримлардан 
бирини чиқаради: 
шикоятни қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш 
тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ҳақида. 
Суднинг ажрими апелляция шикояти бериш ѐки протести билдириш 
муддати тугаши билан қонуний кучга киради. 
Суднинг ажрими ўқиб эшиттирилганидан кейин дарҳол прокурорга, 
шунингдек ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган 
шахсга ва, агар ишда иштирок этган бўлса, унинг ҳимоячисига юборилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Суднинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан йигирма 
сутка ичида апелляция тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига 
шикоят берилиши ѐки протест билдирилиши мумкин. 
(602-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 
12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилиб, 
суд уни материаллар билан биргаликда уч сутка ичида Ўзбекистон 
Республикаси Олий судига юбориши ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокуратурасини ѐзма равишда хабардор қилиши шарт. 
(602-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Апелляция шикояти, протести келиб тушган кундан эътиборан ўн 
суткадан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 
кўриб чиқилади. 
(602-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди апелляция шикоятини
протестини кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради: 


(602-модда ўн учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон 
Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 
03/21/664/0014-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
суд ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини, протестини эса 
қаноатлантиришсиз қолдириш тўғрисида; 
(602-модда ўн учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон 
Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 
03/21/664/0014-сон) 
суднинг ажримини бекор қилиш тўғрисида. 
Апелляция инстанцияси судининг ажрими у ўқиб эшиттирилган 
пайтдан эътиборан қонуний кучга киради ва дарҳол ижро этилиши керак. 
Апелляция инстанцияси судининг ажрими прокурорга ижрони ташкил этиш 
учун, ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган шахсга 
ва, агар ишда иштирок этган бўлса, унинг ҳимоячисига маълумот учун 
юборилади. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish