Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

405
12
-модда. Жиноят ишини айблов далолатномасини ѐки айблов 
хулосасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги 
қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш учун асослар 
Судья жиноят ишининг суд томонидан кўриб чиқилишига доир 
тўсқинликларни бартараф этиш учун уни тарафларнинг илтимосномасига 
кўра ѐки ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда прокурорга юборади, агар: 
1) айблов далолатномаси ѐки айблов хулосаси ушбу Кодекснинг 
талаблари бузилган ҳолда тузилган бўлса ва бу мазкур айблов далолатномаси 
ѐки айблов хулосаси асосида суд томонидан ҳукм ѐки бошқа қарор чиқариш 
имкониятини истисно этса; 
2) тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор 
билан бирга судга юборилган жиноят иши бўйича айблов далолатномасини 
ѐки айблов хулосасини тузиш зарурати бўлса; 
3) жиноят ишларини бирлаштириш учун ушбу Кодекснинг 
332-
моддасида
 назарда тутилган асослар мавжуд бўлса; 
4) айбланувчи жиноят иши материаллари билан танишиш чоғида унга 
ушбу Кодекснинг 
375
 ва 
381
13
-моддаларида
 назарда 
тутилган ҳуқуқлар 
тушунтирилмаган бўлса; 


5) айблов далолатномасида ѐки айблов хулосасида, жиноят ишини 
тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун судга юбориш 
тўғрисидаги қарорда баѐн этилган ҳақиқий ҳолатлар айбланувчининг, ўзига 
нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш 
юритилаѐтган шахснинг хатти-ҳаракатларини оғирроқ жиноят, ижтимоий 
хавфли қилмиш сифатида малакалаш учун асослар мавжудлигидан далолат 
берса ѐки бундай ҳолатлар мавжудлиги дастлабки эшитув жараѐнида 
аниқланган бўлса. 
Ушбу модда биринчи қисмининг 
5-бандида
 назарда 
тутилган 
асосларга кўра жиноят ишини прокурорга юборишда суд айбланувчининг, 
ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш 
юритилаѐтган шахснинг хатти-ҳаракатларини оғирроқ жиноят, ижтимоий 
хавфли қилмиш сифатида тавсифлаш учун асос бўлган ҳолатларни 
кўрсатиши шарт. Бунда суд жиноятни ѐки ижтимоий хавфли қилмишни 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг қайси моддаси 
билан тавсифлаш лозимлигини кўрсатишга, шунингдек далилларни баҳолаш 
тўғрисида, айбланувчининг айбдорлиги ҳақида хулоса қилишга ҳақли эмас. 
Судья жиноят ишини прокурорга юборишда айбланувчига нисбатан 
эҳтиѐт чораси тўғрисидаги масалани ҳал этади. Зарур бўлган тақдирда судья 
айбланувчини қамоқда сақлаш муддатини тергов ишларини юритиш ва 
бошқа процессуал ҳаракатларни бажариш учун ушбу Кодекснинг 
245-
моддасида
 назарда тутилган муддатларни инобатга олган ҳолда узайтиради. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish