5) шахсий тинтув қилиш ва олиб қўйиш натижаларини (улар
ўтказилган бўлса);
6) ушлашнинг видеоѐзув орқали қайд этилганлиги (у ўтказилган
бўлса), ушланган шахснинг видеоѐзув материаллари
билан танишганлиги,
шунингдек шахсни ушлаш вақтида фойдаланилган воситаларнинг техник
хусусиятларини. Баѐнномани ушлаб туришнинг
асослилигини текшириш
вазифаси топширилган ички ишлар органи ходими ѐки ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи бошқа орган ходими, ушлаб келтирган ваколатли шахс ѐки фуқаро,
ушланган шахс ва холислар имзо чекиб, тасдиқлайди.
(225-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020
йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органи ходими ѐки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа
органнинг ходими амалга оширилган ушлаб туриш ҳақида ушланган шахс
ички ишлар органига ѐки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа
органга
келтирилган пайтдан эътиборан ўн икки соат ичида прокурорга ѐзма шаклда
хабар бериши шарт.
(225-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017
йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-
сон, 943-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш, ҳужжатларни талаб
қилиш ва кўздан кечириш ушланган шахс ички ишлар органига ѐки ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан йигирма
тўрт соатдан кечиктирмай ўтказилиши лозим.
(225-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил
6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон,
943-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ушлаб туришга асос бўлмаган тақдирда,
ички ишлар органи
бўлинмасининг бошлиғи ѐки бошқа ваколатли шахс ушланганни озод қилиш
тўғрисида қарор чиқаради. Қарорнинг нусхаси дарҳол прокурорга
юборилади.
(225-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017
йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-
сон, 943-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Шахс амалда ушланган ѐки уни жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ
тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ
процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар унинг ҳимоячи
билан
холи учрашиши таъминланади. Бу ҳақда баѐннома тузилади.
(225-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги
ЎРҚ-675-сонли
Қонунига
асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-
сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ушлаб туриш, жиноят иши қўзғатиш, ишда гумон қилинувчи
тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлар дарҳол гумон
қилинувчига эълон қилинади, айни вақтда унга ушбу Кодекснинг
48-
моддасида
назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилади ва танланган ѐки
тайинланган ҳимоячига танишиб чиқиш учун тақдим этилади. Қарор билан
таништирилгани ва ҳуқуқлари тушунтирилгани қарорда қайд этилиб,
ваколатли шахс ва ушланган
шахс томонидан имзоланиб, тасдиқланади.
Бунда ушланган шахс ушлаб келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт
соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши лозим.
(225-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008
йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли
Қонуни
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-
сон, 514-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: