Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

405
4
-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш 
тўғрисидаги ажрим 
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги ажримда 
қуйидагилар кўрсатилади: 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой; 
(405
4
-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 
сентябрдаги 
ЎРҚ-716-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— 
Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон) 
2) судьянинг лавозими ва фамилияси; 
3) айбланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва Жиноят 
кодексининг унга нисбатан айблов қўйилаѐтган моддаси; 
4) илтимоснома киритган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми 
ва процессуал мақоми; 
5) дастлабки эшитувни ўтказиш учун асослар; 
6) дастлабки эшитув иштирокчилари; 
7) дастлабки эшитув ўтказиладиган жой ва вақт. 
405
5
-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш 
муддатлари 
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув судья томонидан жиноят иши 
бўйича дастлабки эшитувни тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган 
пайтдан эътиборан беш суткадан кечиктирмай бошланиши керак. 
Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги дастлабки эшитув 
бошланган кундан эътиборан ўн суткадан ошмаслиги керак. 
405
6
-модда. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш 
тартиби 
Дастлабки эшитув судья томонидан ѐпиқ суд мажлисида якка 
тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилади. 
Тарафларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги билдириш 
дастлабки эшитув ўтказиладиган кунга қадар камида уч сутка олдин 
юборилган бўлиши керак. 
Суд мажлисида айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва давлат айбловчиси 
иштирок этиши шарт. 


Дастлабки эшитув айбланувчи йўқлигида унинг илтимосига кўра ѐки 
башарти суд муҳокамасини ушбу Кодекс 410-моддасининг 
учинчи 
қисмида
 назарда тутилган тартибда ўтказиш учун асослар мавжуд бўлса, 
тарафлардан бирининг илтимосига кўра ўтказилиши мумкин. 
Ўз вақтида хабардор қилинган жабрланувчининг ва унинг 
вакилининг, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг ҳамда улар 
вакилларининг суд мажлисига келмаганлиги дастлабки эшитувни ўтказиш 
учун монелик қилмайди. 
Раислик қилувчи дастлабки эшитув бўйича суд мажлисини 
белгиланган вақтда очади. 
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат 
айбловчиси, ҳимоячи, суд мажлисининг котиби эканлигини эълон қилади. 
Раислик қилувчи айбланувчининг шахсини аниқлайди. Кейин раислик 
қилувчи, агар жиноят иши бўйича иш юритишда иштирок этаѐтган бўлса, 
айбланувчининг қонуний вакилининг, жабрланувчининг, унинг вакилининг 
шахсини аниқлайди. 
Раислик қилувчи суд мажлиси иштирокчиларига уларнинг судьяни, 
давлат айбловчисини, суд мажлиси котибини ва суд мажлисининг бошқа 
иштирокчиларини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради. Билдирилган рад 
қилишларни суд ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутилган тартибда 
ҳал қилади. 
Раислик қилувчи айбланувчидан, шунингдек суд мажлисига 
чақирилган шахслардан илтимослари бор-йўқлигини сўрайди. 
Дастлабки эшитувни ўтказиш раислик қилувчининг маърузаси билан 
бошланади, маърузадан кейин у суд мажлисида ҳозир бўлганларни эшитади. 
Сўнгра жиноят ишига доир материаллар текширилади. 
Агар бир тараф номақбул далилни чиқариб ташлаш тўғрисида 
илтимоснома берган бўлса, судья бошқа тарафдан унда мазкур 
илтимосномага қарши эътирози бор-йўқлигини суриштиради. Эътирозлар 
мавжуд бўлмаган ва далилларни номақбул деб эътироф этиш учун қонунда 
назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья илтимосномани 
қаноатлантиради. 
Тарафларнинг қўшимча далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги 
илтимосномалари, агар ушбу далиллар иш учун аҳамиятли бўлса, 
қаноатлантирилиши керак. Шундан сўнг давлат айбловчисининг ва 


ҳимоячининг дастлабки эшитувда ҳал этилаѐтган масалалар юзасидан фикри 
эшитилади. Давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг фикрини эшитгач, 
раислик қилувчи ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради, ушбу ажрим 
суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши керак. 
Дастлабки эшитув натижалари бўйича судья ушбу Кодекснинг 
405
14
-
моддасида
 назарда тутилган ажримлардан бирини чиқаради. 
Дастлабки эшитув жараѐнида суд мажлиси котиби ушбу 
Кодекснинг 
426-моддасида
 назарда тутилган қоидалар бўйича баѐннома 
юритади. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish