Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

267-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги 
ѐки айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш 
ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома 
суриштирув ѐки дастлабки тергов юритилаѐтган жойдаги жиноят ишлари 
бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси 
томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ѐхуд тиббий муассасага 
жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг 
иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, 
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди, 
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг кўрсатмасига биноан 
бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. 
(267-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон) 
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома 
ѐпиқ суд мажлисида, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ 
саккиз соат ичида кўриб чиқилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома 
прокурор, ҳимоячи, шунингдек, агар ишда қатнашаѐтган бўлса, ўзига 
нисбатан экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш 
масаласи кўриб чиқилаѐтган шахсларнинг манфаатларини ифодаловчи 
жабрланувчининг вакили, гувоҳнинг адвокати, қонуний вакиллар 
иштирокида кўриб чиқилади. Тиббий муассасага жойлаштирилаѐтган шахс, 
агар унинг соғлиғи имкон берса, суд мажлисида қатнашишга ҳақли. Зарур 
ҳолларда суриштирувчи ѐки терговчи судга чақирилиши мумкин. 
(267-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 
6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 
943-модда) 
Суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада 
хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги шахсни тиббий муассасага 
жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик 
қилмайди. 
Шахсни 
тиббий 
муассасага 
жойлаштириш 
тўғрисидаги 
илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у 


мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш заруратини асослаб беради. 
Сўнгра тиббий муассасага жойлаштирилаѐтган шахс, агар у суд мажлисида 
иштирок этаѐтган бўлса, ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар 
эшитилади, тақдим қилинган материаллар текширилади. Шундан кейин 
судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш 
тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ѐки дастлабки тергов юритилаѐтган 
жойда ѐки тиббий муассаса жойлашган ерда, ушбу моддада назарда тутилган 
тартибда кўриб чиқилади. 
(267-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 
йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-
сон, 943-модда) 
Айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш 
тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда суд тақдим этилган 
материалларнинг асослилигини, шунингдек процессуал нормаларга ва 
талабларга риоя этилганлигини ҳисобга олади. 
(267-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги 
ЎРҚ-335-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish