|
V. КООПЕРАТИВ АЪЗОЛАРИНИНГ ХУКУКЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
|
bet | 3/4 | Sana | 24.02.2022 | Hajmi | 22,13 Kb. | | #204249 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq 2 5222063242704061893
V. КООПЕРАТИВ АЪЗОЛАРИНИНГ ХУКУКЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Кооператив аъзолари:
кооператив фаолияти ва унинг ишларини бошкаришда катнашиш, кооперативнинг бошкарув ва назорат идораларига сайлаш хамда сайланиш, кооператив фаолиятини яхшилаш, унинг идоралари ва мансабдор шахсларнинг ишдаги нуксонларини бартараф этиш хакида таклифлар киритиш:
фойдали (даромаддан) улуш олиш, кооператив тугатилган такдирда эса уставда назарда тутилган тартибда кушган мехнат ва мулкий хиссасига яраша кооператив аъзолари уртасида таксимланиши лозим булган мулк улушини олиш:
пай бадалининг бутун суммасини кайтариб олган холда, шунингдек уз мехнат мулкий хиссасига мутаносиб равишда кооператив фойдасидан (даромадидан) улуш олган холда кооперативдан ихтиёрий тарзда чикиш:
кооператив мулкидан , уставда кооператив аъзолари учун назарда тутилган имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланиш:
кооперативнинг мансабдор шахсларидан кооперативнинг фаолиятига доир хар кандай масала юзасидан ахборот олиш:
кооператив мулкидаги узига карашли улушни мерос килиб колдириш:
ишлаб чикариш эхтиёжларини ва касбий тайёргарликни хисобга олган холда кооперативдан иш олиш:
ишламайдиган кунлар бериш оркали таъминланадиган дам олиш, шунингдек ишчи ва хизматчиларнинг тегишли тоифалари учун конунда белгиланганидан кам булмаган муддатга хар йили хак туланадиган таътил олиш:
хавфсиз мехнат шароитида ишлаш:
узини ижтимоий ва мажбурий тиббий сугурта килдириш хамда ижтимоий таъминланиш:
маданий маиший хизматдан фойдаланиш ва кооператив аъзоларининг умумий йигилиши белгилаган тартибда бошка эхтиёжларини кондириш хукукига хам эгадирлар.
5.2. Кооператив аъзолари :
кооператив уставига риоя этишлари хамда кооперативнинг умумий йигилиши, сайлаб куйиладиган бошкарув ва назорат идоралари кабул килган карорларни бажаришлари;
кооператив фаолиятида мехнат килиб ёки мулк кушиб иштирок этиш билан боглик кооператив олдидаги уз мажбуриятларини бажаришлари ;
кооперативга хужалик фаолияти юритиш учун бериб куйилган табиат ресурсларидан окилона фойдаланишлари, уларни асраб авайлашлари хамда атроф мухитни мухофаза килиш чора-тадбирларини бажаришлари шарт.
5.3. Кооператив аъзолари кооператив уставида ва конун хужжатларида назарда тутилган бошка хукукларга хам эга буладилар хамда уларнинг зиммасига масъулиятлар юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|