Кодекси биринчи қисм I бўлим умумий қоидалар 1-Кичик бўлим асосий қоидалар [ окоз


-модда. Хўжалик ширкати ёки жамияти иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари



Download 300,01 Kb.
bet27/132
Sana21.02.2022
Hajmi300,01 Kb.
#25411
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   132
Bog'liq
07 Фуқаролик Кодекси 2019 й. (UZB)

59-модда. Хўжалик ширкати ёки жамияти иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
ширкатнинг ёки жамиятнинг ишларини бошқаришда қатнашиш, бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ширкатнинг ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
фойдани тақсимлашда қатнашиш;
ширкат ёки жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш.
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари ушбу Кодексда, бошқа қонун ҳужжатларида, ширкат ёки жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари:
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
ширкат ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Хўжалик ширкати ёки жамияти иштирокчиларининг ширкат ёки жамият таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа бурчлари ҳам бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.03 Тўлиқ ширкат]
60-модда. Тўлиқ ширкат
[СПиТ:
1.Юридик шахслар / Тўлиқ ширкат]
Иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб берадиган ширкат тўлиқ ширкат ҳисобланади.
Шахс фақат битта тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўлиши мумкин.
Тўлиқ ширкатнинг фирма номи унинг барча иштирокчиларининг номлари (номланиши)ни, шунингдек «тўлиқ ширкат» деган сўзларни, ёхуд бир ёки бир неча иштирокчининг «ва компания» деган сўзлар қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек «тўлиқ ширкат» деган сўзларни ўз ичига олиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.02 Коммандит ширкат]

Download 300,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish