Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқ текшируви натижаларини расмийлаштириш



Download 0,86 Mb.
bet73/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

101-модда. Солиқ текшируви натижаларини расмийлаштириш
Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан солиқ текшируви натижалари бўйича қуйидагилар кўрсатилган ҳолда солиқ текшируви далолатномаси тузилиши керак:
1) текширув ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана;
2) текширув ўтказиш учун асос;
3) текширув тури ва уни ўтказиш даври;
4) давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказган мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми;
5) якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
6) юридик шахснинг тўлиқ номи, текширув даврида раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби юритиш вазифаларини амалга оширган мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
7) солиқ тўловчининг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, шунингдек унинг идентификация рақами;
8) илгариги текширув тўғрисидаги маълумотлар;
9) текширилаётган солиқ даври ва текширув ўтказиш учун солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;
10) солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликнинг (у мавжуд бўлганда) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормасига ҳавола этилган ҳолдаги муфассал тавсифи;
11) текширув натижалари бўйича фикрлар ва хулосалар.
Агар солиқ текшируви тугалланганида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган бўлмаса, бу ҳақда солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.
Солиқ текшируви далолатномаси камида уч нусхада тузилади.
Солиқ текшируви далолатномасининг барча нусхалари давлат солиқ хизмати органларининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига топширилади. Солиқ тўловчи солиқ текшируви далолатномасини олганда далолатноманинг барча нусхаларига уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Солиқ текшируви далолатномасининг давлат солиқ хизмати органида қолган нусхалари солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилади.
Солиқ тўловчининг солиқ текшируви далолатномасидаги имзоси унинг солиқ текшируви натижаларидан рози эканлигини англатмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи солиқ текшируви далолатномасини олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда солиқ текшируви далолатномасига тегишли ёзув киритади. Мазкур ҳолда солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилади ва шу пайтдан эътиборан солиқ текшируви тугалланган ҳисобланади.
(101-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-295-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 374-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ текшируви далолатномаси солиқ тўловчига топширилган кун солиқ текшируви тугалланган кун ҳисобланади, ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(101-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-295-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 374-модда)
Солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган, ушбу Кодекснинг 88-моддасида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари, солиқ текшируви доирасида содир этилган ҳаракатлар тўғрисидаги баённомалар, инвентаризация далолатномалари, экспертларнинг хулосаси, солиқ текшируви ўтказиш пайтида олинган материаллар, шунингдек солиқ текшируви доирасида ҳаракатлар содир этилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар солиқ текшируви далолатномасига қўшиб қўйилиши лозим.
Солиқ текшируви материаллари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилаган тартибга биноан солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органида солиқ текшируви тугалланган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтказилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 28, 28.1-бандлари.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish