14-модда. Ваколатли органлар
Ваколатли органлар қуйидагилардир:
1) давлат солиқ хизмати органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
2) божхона органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида» (янги таҳрири)ги Қонунининг 6-моддаси.
3) молия органлари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари, туман ва шаҳар ҳокимликларининг молия бўлимлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги 2847-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низом»
4) бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифасини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари.
15-модда. Солиқ муносабатларининг субъектлари
Солиқ тўловчилар ва ваколатли органлар солиқ муносабатларининг субъектларидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 13-моддаси биринчи қисми, 14-моддаси.
16-модда. Юридик ва жисмоний шахслар
Юридик шахс деб қуйидагилар эътироф этилади:
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, мустақил балансига ёки сметасига эга бўлган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ҳамда уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган чет эл ташкилоти;
(16-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг, чет давлатнинг қонун ҳужжатларига ёки халқаро шартномага мувофиқ ташкил этилган халқаро ташкилот.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар деб эътироф этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 16-моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |