Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Ишончли шахсда биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш тартиби



Download 0,86 Mb.
bet247/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

380-модда. Ишончли шахсда биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш тартиби
Ишончли шахс биргаликдаги фаолиятга солиқ солишнинг ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда биргаликда чиқариладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳисобини алоҳида-алоҳида юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишончли шахс биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилиш оборотлари бўйича ушбу Кодексда белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи (акциз тўланадиган товар реализация қилинган тақдирда) тўлайди.
(380-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Қўшилган қиймат солиғини тўловчи бўлмаган ишончли шахс биргаликдаги фаолиятни амалга оширишга тааллуқли қисм бўйича қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органида ҳисобга туриши шарт.
Ишончли шахс ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирган ҳолда биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда реализация қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биргаликдаги фаолият натижасида олинган даромад биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан тушадиган соф тушум билан реализация қилинган биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга тўғри келадиган биргаликдаги фаолиятга киритилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ тарзида аниқланади.
(380-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Биргаликдаги фаолият натижасида олинган даромад биргаликдаги фаолият шериклари (иштирокчилари) ўртасида ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси улуши асосида ёки оддий ширкат шартномаси шартларига мувофиқ тақсимланади ҳамда ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) бошқа даромадлари таркибига киритилади.
Оддий ширкат шартномасининг амал қилиши тугатилган ва мол-мулк ушбу шартнома шерикларига (иштирокчиларига) қайтарилган тақдирда, ҳар бир шерикнинг (иштирокчининг) ўзи киритган ҳиссаси миқдори доирасида олинган маблағлари оддий ширкат шартномаси шеригининг (иштирокчисининг) даромадлари таркибига киритилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилинмасдан оддий ширкат шартномаси шериклари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаб олинса, ишончли шахс томонидан биргаликдаги фаолият шерикларидан (иштирокчиларидан) ушбу Кодекс 381-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига мазкур Кодекснинг 220-моддасида белгиланган тартибда тузатиш киритилиши ва бу сумма илгари уни ишончли шахсга топширган шерикка (иштирокчига) қайтариб берилиши лозим. Бунда ушбу қисмга мувофиқ тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси топшириладиган биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қийматига киритилмайди ва биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тегишли ҳиссасини оладиган шериклар (иштирокчилар) томонидан ҳисобга олинади. Тузатиш киритилган солиқ суммаси ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ мазкур мол-мулкни топшириш расмийлаштириладиган ҳужжатларда кўрсатилади.
Ишончли шахс биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни шерикларига (иштирокчиларига) топшираётганда ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ аниқланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради. Биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни топшириш учун расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида шерикнинг (иштирокчининг) ушбу солиқ суммасини ҳисобга олиши учун асос бўлади. Ҳисобварақ-фактурадаги «товар жўнатиш ҳужжатларининг ёки шартномаларнинг рақами ва санаси» сатрига «биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тақсимоти» деган белги қўйилади;
(380-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish