Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби



Download 0,86 Mb.
bet206/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

310-модда. Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш тартиби
Ягона ижтимоий тўлов солиқ солинадиган базадан ҳамда белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади.
Ягона ижтимоий тўлов иш берувчининг ва айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ягона ижтимоий тўловнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан йил якунлари бўйича ягона ижтимоий тўловга доир ҳисоб-китоб ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади.
Ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳар ойда, ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
(310-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
311-модда. Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Ягона ижтимоий тўлов солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар мажбурий тартибда қуйидагича тўланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ойига базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;
(311-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;
(311-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
3) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан — ойига базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;
(311-модда биринчи қисми 3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оиланинг бошқа аъзолари томонидан (ўн саккиз ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) — ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида.
(311-модда биринчи қисми 3-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандчилик субъектлари — «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари томонидан — ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;
(311-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) «Уста-шогирд» мактаби ўқувчилари томонидан уларнинг 25 ёшга тўлгунига қадар бўлган иш даврида — йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда. Белгиланган миқдордаги ягона ижтимоий тўловнинг тўланиши меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади.
(311-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish