291-модда. Солиқ ставкасини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, жойлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар эгаллаган ер участкалари учун жисмоний шахслардан ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади ҳамда ушбу Кодекснинг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(291-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Жисмоний шахс ёки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, ер солиғи жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
(291-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибда уй-жой қуриш ва уйларни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда ер солиғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч баравар миқдорда тўланади.
(291-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
292-модда. Солиқ даври
Календарь йил солиқ давридир.
293-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат солиқ хизмати органлари ер солиғини тўловчилар бўлган жисмоний шахсларнинг ҳисобини мунтазам юритади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу имтиёзларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этади.
(293-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан жисмоний шахсларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.
(293-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Йил мобайнида ер участкаси майдони ўзгарганда ва имтиёзларга бўлган ҳуқуқлар вужудга келганида (бекор қилинганда) давлат солиқ хизмати органлари мазкур ўзгаришлардан кейин бир ой ичида ер солиғини қайта ҳисоб-китоб қилишлари ҳамда солиқ тўловчига ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган янги ёки қўшимча тўлов хабарномасини тақдим этишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |