Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»



Download 0,86 Mb.
bet162/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақ-фактура қоғоздаги шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида тузилиши мумкин.
(222-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Қўшилган қиймат солиғи солинадиган оборотни ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотни амалга ошираётган юридик шахслар, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган юридик шахслар товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи шахсга ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
1) йўловчилар ташишни йўл чипталари билан расмийлаштириш;
2) товарлар (ишлар, хизматлар) аҳолига нақд пулда реализация қилинган ҳолларда сотиб олувчига фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанция бериш;
3) товарларнинг экспорт-импорт тарзида етказиб берилишини расмийлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси расмийлаштириладиган молиявий ижара (шу жумладан лизинг) шартномаси бўйича мол-мулкни топшириш, ушбу Кодекс 204-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбуриятлари юзага келадиган ҳоллар бундан мустасно. Бунда тегишли ҳужжатлар (молиявий ижара шартномасининг таркибий қисми бўлган ижара (лизинг) тўловлари жадвали; ҳисобварақ; ижарага (лизингга) олувчига ижара (лизинг) тўловларини тўлаш учун юборилган ёзма билдириш ва шу кабилар) билан расмийлаштирилган ҳар бир ижара (лизинг) тўловига ҳам ҳисобварақ-фактура ёзилмайди;
(222-модда иккинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
5) банк операцияларини мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма бериш орқали расмийлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) суғурта хизматларини топшириқ шартномаси ва (ёки) суғурта полиси орқали расмийлаштириш;
(222-модда иккинчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
7) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ишларни (хизматларни) ҳақиқатда мазкур ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлардир. Бунда қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилган тақдирда, ушбу ҳужжатларда қўшилган қиймат солиғи суммаси албатта ажратиб кўрсатилиши керак.
(222-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Келгусида товарларни етказиб бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш учун олдиндан тўланган ҳақ (бўнак) ёзилган ҳисобварақ ҳисобварақ- фактура бўлмайди.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинган оборотни амалга ошираётган юридик шахслар ҳисобварақ-фактурада қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатмайдилар ҳамда «қўшилган қиймат солиғисиз» деган штамп босади (ёзиб қўяди).
Қўшилган қиймат солиғи тўловчи учун ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғини ушбу Кодекснинг 218-моддасига мувофиқ ҳисобга олиш учун асос бўлади.
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактура товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш обороти амалга оширилган санада ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшилган қиймат солиғи солинадиган электр энергияси, сув, газ, алоқа хизматлари, коммунал хизматлар, темир йўлда ташишлар, транспорт-экспедиторлик хизмати, банк операциялари, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) узлуксиз етказиб беришни амалга ошираётган солиқ тўловчилар ойнинг охирги кунида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзади.
(222-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Ҳисобварақ-фактурада товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати ва қўшилган қиймат солиғи суммаси миллий валютада кўрсатилади.
Тузилган шартномаларнинг шартларига биноан товарларига, ишлари ва хизматларига нархлар (тарифлар) чет эл валютасида белгиланадиган юридик шахслар ҳисобварақ-фактураларни чет эл валютасида ёзиб, айни бир вақтда уни ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича қайта ҳисоблаган ҳолда миллий валютада ифодалайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи солиқ солинадиган базага уни кўпайтиришга (камайтиришга) қаратилган тузатиш киритган тақдирда, мазкур товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи томонидан тасдиқланадиган қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилади.
(222-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:
1) қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва тузилган санаси;
2) ҳисобварақ-фактурани тўлдиришда зарур бўлган, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган реквизитлар;
3) тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;.
4) қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий);
5) қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш миқдори (салбий ёки ижобий).
Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар ўзлари олган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларнинг, шунингдек реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларнинг реестрини юритиши шарт. Бунда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрига фақат қўшилган қиймат солиғи ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар киритилади.
Ҳисобварақ-фактуранинг шакли, уни тўлдириш тартиби, шунингдек келиб тушган ва тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(222-модданинг ўн иккинчи—ўн учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 22.03.2013 й.).

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish