Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқдан озод қилинадиган молиявий хизматлар



Download 0,86 Mb.
bet153/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

209-модда. Солиқдан озод қилинадиган молиявий хизматлар
Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган молиявий хизматлар жумласига қуйидагилар киради:
1) кредитлар, заёмлар бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқариш ва ундириш, кредитлар, заёмлар бериш, кафилликлар (кафолатлар), шу жумладан банк кафолатлари бериш;
2) депозитлар қабул қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларини, шу жумладан вакил банкларда ҳисобварақларини очиш ва юритиш;
3) тўловлар, ўтказмалар, қарз мажбуриятлари, чеклар ва тўлов воситалари билан боғлиқ операциялар, инкассо бўйича операциялар;
4) миллий валюта ва чет эл валютаси билан боғлиқ операциялар, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиганлари бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан инвестиция воситачиларининг қимматли қоғозлар депо-ҳисобварақларини очиш ҳамда юритиш;
(209-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
6) қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар) билан боғлиқ операциялар. Қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар жумласига қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш, қимматли қоғозларни ўтказиш ҳамда қимматли қоғозлар реестрини юритиш бўйича операциялар, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича операциялар киради, уларни тайёрлаш бўйича хизматлар бундан мустасно;
7) қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни (пайларни) реализация қилиш;
8) клиринг операциялари;
9) аккредитивлар очиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
10) пул маблағларини конвертация қилиш бўйича операциялар;
11) чет эл валютаси билан айирбошлаш операцияларини ташкил этиш;
12) касса операциялари (банкнот ва тангаларни қабул қилиб олиш, бериш, қайта ҳисоблаб чиқиш, майдалаб бериш, алмаштириш, саралаш ва сақлаш);
13) молиявий ижара (лизинг) шартномасининг ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз тариқасидаги даромадига тегишли қисми бўйича хизматлар кўрсатиш;
14) форфейтинг ва факторинг операциялари;
15) ломбард операциялари (гаровга қўйилган мол-мулкка қисқа муддатли кредитлар бериш);
16) жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларининг обороти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17) мижозларнинг ҳисоб рақамларига банклар томонидан электрон масофали хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар.
(209-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонунига асосан 17-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish