188-модда. Солиқ тўлаш тартиби
Тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоблаб чиқарилган суммаси бюджетга солиқ агенти томонидан қуйидаги муддатларда тўланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда, бироқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай. Иш ҳақи бўйича ойнинг биринчи ярми учун бўнак (аванс) олиш учун ҳужжатлар тақдим этилганда солиқни тўлаш амалга оширилмайди;
(188-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
тўлов натура ҳолида амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун ичида, агар бундай тўловга қонун ҳужжатларида рухсат берилган бўлса.
Агар юридик шахснинг банк ҳисобварағида иш ҳақини тўлаш ва бир вақтнинг ўзида ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган солиқларни бюджетга ўтказиш учун маблағлар етарли бўлмаса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи банк ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга мутаносиб суммада бюджетга ўтказилади.
34-боб. Даромадлар тўғрисидаги декларация асосида солиқ солиш
189-модда. Декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси резидентларининг қуйидаги даромадлари киради:
мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;
фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;
асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(189-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;
солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи унинг аризасига кўра ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этилмайди, бундан ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган даромадлар мустасно.
(189-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси резидентига айланган чет эллик жисмоний шахс, мазкур модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қоидаларидан қатъи назар, ушбу Кодекснинг 192-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда даромадлари тўғрисида декларация тақдим этади.
(189-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |