60-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
(60-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
1) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки тўлиқ номи;
2) солиқ тўловчининг идентификация рақами;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 78-моддаси.
3) талабнома тузилган сана;
4) талабномани юбориш вақтида ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, пеня, жарималар бўйича қарз суммаси;
5) талабнома олинганидан сўнг солиқ мажбурияти бажарилмаган тақдирда қўлланиладиган мажбурий ундириш чоралари ва муддатлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 62-моддаси.
6) дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасини тақдим этиш тўғрисидаги кўрсатма.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 64-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига бу талабномани солиқ тўловчи олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим. Солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома унга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин. Солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома билан бир вақтда давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ қарзи белгиланган муддатда қопланмаган тақдирда ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратиладиган миқдордаги солиқ қарзи суммасини кўрсатган ҳолда гаров реестрига ёзув киритилади. Ёзув солиқ қарзи тўлиқ қопланганидан ёки ҳисобдан чиқарилганидан кейин гаров реестридан ўчирилади.
(60-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилган тақдирда, у буюртма хат почта жўнатмаси топширилганлиги тўғрисидаги билдириш бланкасида кўрсатилган санада олинган деб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 12.1-банди.
(60-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |