Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқ солинмайдиган реализация қилиш обороти мавжуд бўлган тақдирда, солиқни ҳисобга ўтказиш тартиби



Download 0,86 Mb.
bet161/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

221-модда. Солиқ солинмайдиган реализация қилиш обороти мавжуд бўлган тақдирда, солиқни ҳисобга ўтказиш тартиби
Солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича маҳсулот етказиб берувчиларга ва импорт бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади.
Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мавжуд бўлганда солиқ солинадиган оборотга, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборотга, шунингдек юридик шахснинг ўз эҳтиёжлари учун (харажатлар сифатида қараладиган) оборотга тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобга олинадиган сумма қўшилган қиймат солиғи тўловчининг танловига биноан алоҳида-алоҳида ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади.
Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлашнинг танланган усули календарь йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас.
Мутаносиб усул қўлланилганда ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси солиқ солинадиган оборотнинг умумий оборот суммасидаги улушидан келиб чиқиб аниқланади.
Алоҳида-алоҳида усул қўлланилганда қўшилган қиймат солиғи тўловчи солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мақсадларида фойдаланиш учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) юзасидан харажатлар ҳамда қўшилган қиймат солиғи суммалари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади. Бунда алоҳида-алоҳида ҳисобни юритиш имкони бўлмаган умумий харажатлар бўйича харажатларни тақсимлаш мутаносиб усулда амалга оширилади.
222-модда. Ҳисобварақ-фактура
Ҳисобварақ-фактура қатъий ҳисобот ҳужжати бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
1) ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;
2) ҳисобварақ-фактура илова қилинадиган товар жўнатиш ҳужжатларининг ёки шартноманинг рақами ва санаси;
3) солиқ тўловчининг ва товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олувчининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда идентификация рақами;
4) реализация қилинган товарларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг номи ва ўлчов бирликлари (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса);
5) ўлчов бирлигидан (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса) келиб чиққан ҳолда реализация қилинган товарларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг ҳисобварақ-фактура бўйича сони (ҳажми);
6) шартнома (контракт) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда, қўшилган қиймат солиғини ўз ичига оладиган давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) қўлланилган тақдирда эса, солиқ суммасини ҳисобга олган ҳолда ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф);
7) реализация қилинаётган товарлар, бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) қўшилган қиймат солиғисиз қиймати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) бўйича акциз солиғининг ставкаси ва суммаси;
(222-модда биринчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
9) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотиб олувчисига тақдим этилаётган қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(222-модда биринчи қисмининг 91-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) реализация қилинган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) бўйича акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолдаги қиймати.
(222-модданинг биринчи қисми 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish