Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»



Download 0,86 Mb.
bet151/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

(208-модданинг 13-банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
тиббий хизматлар жумласига тиббий ёрдам хизматлари ва санитария хизмати кўрсатиш, диагностика, профилактика ва даволаш хизматлари, гомеопатик, стоматологик хизматлар, тиш протезлари тайёрлаш бўлимлари ва кабинетлари, наркология амбулаториялари, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш комиссиялари, дезинфекция станциялари, санитария ва эпидемияга қарши кураш йўналишидаги лабораториялар ҳамда бўлинмалар, бошқа тиббий ҳамда тиббий-санитария йўналишидаги муассасалар томонидан кўрсатиладиган хизматлар киради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ветеринария хизматлари жумласига ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳайвонлар касалликлари пайдо бўлишининг, тарқалишининг олдини олиш ҳамда бу касалликларни тугатиш, аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, ҳайвонларга ветеринария хизмати кўрсатилишини амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ветеринар осойишталикни, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш киради;
(208-модданинг 13-банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14) ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш юзасидан бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида амалга ошириладиган хизматлар, шу жумладан аэронавигация хизмати;
(208-модданинг 14-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15) санаторий-курорт, соғломлаштириш, туристик-экскурсия хизматлари, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг хизматлари. Ушбу бандни қўллаш мақсадида:
(208-модда 15-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
санаторийлар, шифохоналар, профилакторийлар, курортлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар дам олиш оромгоҳлари ҳамда бошқа дам олиш ташкилотлари томонидан уларнинг асосий фаолияти доирасида кўрсатиладиган хизматлар улар юридик шахслар ёки юридик шахсларнинг таркибий бўлинмалари томонидан кўрсатилишидан қатъи назар санаторий-курорт ва соғломлаштириш хизматлари жумласига киради;
(208-модда 15-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматлар кўрсатиш учун йўлланманинг (ваучернинг) қийматига киритилган барча туристик-экскурсия хизматлари киради. Барча туристик-экскурсия хизматлари туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида белгиланган транспортда хизмат кўрсатишдан, яшаб туришга, овқатланишга доир хизматлардан, экскурсия хизмати, маданий, спорт дастурларини ташкил этиш хизматлари ва бошқа хизматлардан иборат бўлади;
жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг хизматлари жумласига спорт иншоотларида спорт мусобақалари, байрамлари, спорт-томоша тадбирлари, спорт иншоотларида ўтказиладиган календарь ва матч учрашувлари, спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ҳамда командаларида, соғломлаштириш, умумжисмоний тайёргарлик, соғломлаштириш йўналишидаги, чиниқиш, сузиш, соғломлаштириш мақсадидаги югуриш ва юриш, атлетика, ритмика ва даволаш гимнастикаси мактаблари ҳамда клубларида жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари ўтказиш бўйича, спорт иншоотларига қатновчиларга билетларнинг (абонементларнинг) қийматида назарда тутилган спорт-техника асбоб-ускуналарини, тренажёрларни, инвентарларни, спорт уст-бошларини бериб туриш бўйича хизматлар ҳамда бошқа хизматлар киради;

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish