Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»



Download 0,86 Mb.
bet116/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

164-модда. Солиқ тўлаш тартиби
Ҳисобот даври мобайнида солиқ тўловчилар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини жорий тўловларни киритиш орқали тўлайдилар, ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар бундан мустасно.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича жорий тўловларнинг суммасини аниқлаш учун солиқ тўловчилар жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-кунигача давлат солиқ хизмати органига жорий ҳисобот даври учун тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси ҳақида маълумотнома тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича жорий тўловлар ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган йил чораги бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасининг учдан бир қисми миқдорида тўланади.
(164-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобот даврида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кам миқдорни ташкил этадиган солиқ тўловчилар жорий тўловларни тўламайди.
(164-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасига нисбатан 10 фоиздан кўпроқ камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблашга ҳақли.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, шунингдек соф фойдадан олинадиган солиқни жорий тўловларни тўламасдан йилига бир марта, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кейин бир ой ичида тўлайди.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish