Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг қарорини бажариш



Download 0,86 Mb.
bet76/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

104-модда. Солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизмати органининг қарорини бажариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи, агар ушбу Кодекс 54-моддасининг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, давлат солиқ хизмати органи қарорининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлаши шарт.
(104-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бартараф этилган ҳамда ҳисобланган солиқлар, мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи қарорининг солиқ тўловчига нисбатан қўлланиладиган жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади. Мазкур норма товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни сақлаш, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилиш тартибини бузиш ҳолларига татбиқ этилмайди.
(104-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 32-банди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи ушбу Кодекснинг 62—65-моддаларига мувофиқ солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни мажбурий равишда ундириш чораларини кўради, шунингдек солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 31-банди.
Агар давлат солиқ хизмати органининг қарори бюджетга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушмаслигига олиб келмаган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун солиқ тўловчига нисбатан жарима қўлланилишини назарда тутса, солиқ тўловчи қарор нусхасини олган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органига мазкур ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва ихтиёрий равишда жарима тўлаши тўғрисида ёки уни рад этиши тўғрисида ёзма билдириш тақдим этиши (юбориши) шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганликдаги айбини тан олган тақдирда, ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда давлат солиқ хизмати органига жаримани (аниқ муддатни кўрсатган ҳолда) ихтиёрий равишда тўлаш учун зарур бўлган муддат бериш тўғрисида мурожаат қилади. Жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилган давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари аризани олган кундан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмасдан солиқ тўловчи томонидан сўралган муддатни бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Муддат жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан, ушбу Кодекс 54-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса олти ойдан ошмаслиги керак. Мазкур қарорнинг нусхаси солиқ тўловчига тилхат олиш орқали ёки солиқ тўловчи қарор нусхасини олган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали топширилади. Агар солиқ тўловчига қарорнинг нусхасини бундай усуллар орқали топшириш имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.
(104-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 33-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчи содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаган ёхуд рад этганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, шунингдек ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ берилган муддат ичида жарима тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг ушбу боб қоидаларига риоя этмаганлиги давлат солиқ хизмати органининг қарори давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан бекор қилиниши ёки мазкур қарорнинг суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши учун асос бўлиши мумкин.
(104-модданинг олтинчи ва еттинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Солиқ текшируви жараёнида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллаш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish