Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,86 Mb.
bet243/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

374-модда. Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида даромадларнинг ҳамда амалга оширилган товар операцияларининг ҳисобини юритишлари шарт.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари қуйидагилардир:
чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари;
Товар чеклари дафтари.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларининг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркорни солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси асосида рўйхатдан ўтказилади.
Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари охирги ёзув киритилган пайтдан эътиборан беш йил мобайнида якка тартибдаги тадбиркорда сақланади ва улар рақамланган, ип ўтказиб боғланган ҳамда тегишли давлат солиқ хизмати органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига:
савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан, бундан тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар олиб кирадиган якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно, — йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай;
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кирадиган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ҳар ойнинг якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3741-модда. Ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ходимларни ёллаган ҳолда фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мазкур бобда белгиланган тартибга мувофиқ тўлайди.
Якка тартибдаги тадбиркор зиммасига ушбу Кодекснинг 311-моддасида белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов тўлаш мажбурияти юклатилади.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун ҳисобга олиш карточкалари якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун ҳар бир ёлланган ходимга ягона ижтимоий тўловни ҳисоблашни тўхтатиб туришга асос бўлади.
Агар ўз фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркор давлат солиқ хизмати органига якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун ҳисобга олиш карточкаларини белгиланган муддатларда тақдим этмаса, якка тартибдаги тадбиркорнинг мажбуриятлари бўйича қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш тўхтатилмайди.
(3741-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish