Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Судларда давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,86 Mb.
bet221/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

337-модда. Судларда давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари
Судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича аризалардан, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан апелляция, кассация ва назорат тартибидаги шикоятлардан, шунингдек судлар томонидан ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун давлат божи қуйидаги тартибда ундирилади:
шартномаларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги, шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги ёки уларнинг шартларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги даъво аризаларига шартнома тўлалигича ёки унинг бирон бир қисми низолашилаётганлигидан қатъи назар, шартнома олди низолари бўйича аризалар учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади;
қарши даъво аризаларидан, шунингдек учинчи шахсларнинг ишга мустақил даъво талаблари билан киришганлиги тўғрисидаги аризалардан давлат божи умумий асосларда ундирилади;
Суд дастлабки даъвогарни унинг розилиги билан бошқа шахс билан алмаштирганда, бу шахс давлат божини умумий асосларда тўлаши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 5-бандининг биринчи хатбоши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишдан дастлабки даъвогар чиқиб кетган ва у ҳуқуқий ворис билан алмаштирилган ҳолларда, давлат божи, агар у дастлабки даъвогар томонидан тўланмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ҳуқуқий ворисдан ундирилади.
(337-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-513-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон)
Судья бир ёки бир нечта бирлашган даъво талабларини алоҳида иш юритиш учун ажратган тақдирда, даъво тақдим этилганда тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва қайтарилмайди. Алоҳида иш юритувга ажратганлик юзасидан давлат божи иккинчи бор тўланмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 4.3-банди.
Илгари кўрмасдан қолдирилган такроран берилган аризалар бўйича давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади. Агар ариза кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан давлат божи қайтарилиши керак бўлган, лекин қайтарилмаган бўлса, агар давлат божи бюджетга ўтказилган кундан эътиборан фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво муддати тугамаган бўлса, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат такроран берилган аризага илова қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божи ҳисоблаб чиқариладиган даъво баҳоси даъвогар томонидан, белгиланган ҳолларда эса, фуқаролик процессуал ва иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларига мувофиқ суд томонидан аниқланади.
(337-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-513-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон)
Агар ишни муҳокамага тайёрлаш пайтида даъвогар алиментларни ундириш тўғрисидаги ишни тугатиш ҳақида ариза берган бўлса, бундай ҳолларда жавобгардан давлат божи ундирилмайди.
Даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда, тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Даъво суммаси кўпайтирилган тақдирда, давлат божининг етишмаётган суммаси даъвонинг кўпайтирилган суммасига мувофиқ тўланади.
(337-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-513-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: суд амалиёти.
Даъвогар давлат божини тўлашдан озод этилган тақдирда даъво қаноатлантирилса, давлат божи жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) давлат даромадига белгиланган даъво суммасига мувофиқ ундирилади.
Даъво биргаликда бир нечта даъвогар томонидан бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда, давлат божи даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва даъвогарлар томонидан улар қўйган талаблар улушига мутаносиб тарзда тўланади.
Даъвонинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда давлат божи қуйидаги ҳолларда ҳам ундирилади:
даъво даъвогар томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда;
даъво аризаларини қабул қиладиган судья бир тусдаги бир неча талабни бир иш юритувига бирлаштирганда.
Давлат божини тўлашдан озод этилган бир ёки бир нечта даъвогар томонидан бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилган даъво тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганда давлат божини ундириш суднинг ҳал қилув қарорига биноан ҳар бир жавобгардан белгиланган қарз суммасидан келиб чиққан ҳолда алоҳида-алоҳида амалга оширилади. Агар бундай даъво бир нечта даъвогарлар томонидан бир жавобгарга нисбатан тақдим этилган бўлса, давлат божи жавобгардан умумий белгиланган қарз суммасидан келиб чиққан ҳолда бюджетга ундирилади.
Суд бошқа шахсни иккинчи жавобгар сифатида жалб қилган ва даъво суммасининг бир қисмини бир жавобгардан, қолган қисмини эса иккинчисидан ундиришга ҳукм қилган тақдирда ва, агар бунда даъвогар давлат божини тўлашдан озод қилинган бўлса, давлат божи даъвонинг қаноатлантирилган умумий суммасидан ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ҳар бир жавобгардан унга белгиланган даъво суммаси миқдорига мутаносиб равишда бюджетга ундирилади.
Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар ўз талабларини даъво берилганидан кейин улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги туфайли қўллаб-қувватламаган ҳолларда давлат божининг суммаси жавобгардан суд ажрими бўйича бюджетга ундирилиши лозим.
Даъвогар аризада даъво суммасини кўрсатмаган ҳолларда судья даъво аризасини қабул қилиш асносида, даъвонинг тахминий баҳосидан келиб чиққан ҳолда тўланиши лозим бўлган давлат божининг миқдорини дастлабки тарзда белгилайди. Агар суд ҳал қилув қарорини чиқарганда даъвонинг умумий суммаси ошса, давлат божи даъвонинг ошган суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда вужудга келган фарқ даъвогардан ёки даъво тўлиқ қаноатлантирилган тақдирда — жавобгардан бюджет даромадига ундирилиши лозим. Суд қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда иш ҳолатларига боғлиқ равишда даъвогар аризада кўрсатган талаблар доирасидан чиқиб кетганда, давлат божи шундай тартибда ҳисоблаб чиқарилади. Бундай ҳолларда даъво қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи жавобгардан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади, давлат божининг қолган қисми эса даъвогардан ундирилиши лозим.
Суд мол-мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган тақдирда, давлат божи мол-мулкнинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда суд томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ҳар бир меросхўрдан унинг улушига мутаносиб равишда ундирилади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish