кредит ташкилотлари — тегишли лицензияга эга бўлган банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва бошқа кредит ташкилотлари;
(22-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
курс бўйича фарқ — миллий валютага нисбатан чет эл валютаси курсининг ўзгариши муносабати билан чет эл валютасида амалга оширилган операцияларда вужудга келадиган (ижобий, салбий) фарқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
микрофирмалар ва кичик корхоналар — белгиланган мезонга ходимларининг сони бўйича мос келадиган юридик шахслар;
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мол-мулк — эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш объектлари бўла оладиган моддий объектлар, шу жумладан пул маблағлари, қимматли қоғозлар, улушлар (пайлар, ҳиссалар) ҳамда номоддий объектлар;
(22-модданинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 83-моддаси.
оила аъзолари — эр (хотин), ота-оналар ёки фарзандликка олувчилар ва болалар, шу жумладан фарзандликка олинганлар;
оператив ижара — молиявий ижара шартномаси бўлмаган мулкий ижара (ижарага бериш) шартномаси асосида мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Ижара тўғрисида»ги Қонуни 1-модассининг биринчи хатбошиси.
реализация қилиш — сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш. Ҳисобварақ-фактуралар, ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, товарлар жўнатилганлигини (топширилганлигини), ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи квитанциялар, чеклар ва бошқа ҳужжатлар реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлардир;
роялти — қуйидагилар учун ҳар қандай турдаги тўловлар:
фан, адабиёт ва санъат асарларидан, шу жумладан электрон-ҳисоблаш машиналари учун дастурлар, аудиовизуал асарлардан ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларидан, жумладан ижролар ва фонограммалардан фойдаланганлик ёхуд улардан фойдаланиш ҳуқуқини берганлик учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат мулки объектига, товар белгисига (хизмат кўрсатиш белгисига), савдо маркасига, дизайн ёки моделга, режага, махфий формула ёки жараёнга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи патентдан (гувоҳномадан) ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли ахборотдан (ноу-хаудан) фойдаланганлик учун;
(22-модданинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1041 — 1079-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 12, 15, 19, 21, 23, 25, 26 — 31, 33-моддалари, Узбекистон Республикаси «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунининг 7, 8, 12, 13-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни.
Do'stlaringiz bilan baham: |