Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот



Download 1,27 Mb.
bet84/95
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#203489
TuriКодекс
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   95
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БЮДЖЕТ КОДЕКСИ

166-модда. Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот
Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига таҳлилий мақсадлар учун давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этади.
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг шакллари, тақдим этиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 16 октябрдаги 67-сонли «Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг шаклларини тасдиқлаш ва муддатларини белгилаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2624, 10.11.2014 й.).
Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда;
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25-боб. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш
(25-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
167-модда. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити ҳамда уни баҳолаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 апрелигача юборади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботга доир хулосани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларнинг ташқи аудити ва уларни баҳолаш натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосалари мажбурий равишда эълон қилинади.
(167-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
168-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари томонидан ҳисобот даври учун тақдим этилган тегишли бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ўз партиялар гуруҳларида ва доимий комиссияларида (қўмиталарида) дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари тегишли бюджетлар ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан сўнг тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига тақдим этади.
Тегишли бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан белгиланади.
Тегишли бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади.
(168-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish