59
2. Сийдик умумий таҳлили.
Сийдикни текширув нафақат буйраклардаги, сийдик ажратиш тизими-
даги патологик жараён характери ва ифодаланганлиги ҳақидагина эмас, балки
бошқа органлар ҳолати ҳақида ҳам маълумот беради.
Сийдик умумий таҳлили ўз ичига олади:
1. сийдик умумий хусусиятларини текширув;
2. кимёвий текширув
3. микроскопик текширув.
Сийдикни йиғиш. Текширув учун сийдик тоза, қуруқ идишга, жинсий
аъзолар таҳоратидан кейин йиғилади. Сийдикнинг бир неча миллилитри
унитазга уретра десквамирланган ҳужайраларни йўқотиш учун тўкилади.
Текширув учун биринчи эрталабки сийдик порцияси олинади. Текширув
сийдик ажратилгандан кейин 1-1.5 соат ичида ўтказилади.
Ажратилган сийдик миқдори беморнинг ёши, овқатланиш характери,
суюқлик ичиш режими ва сийдик ҳосил қилувчи тизим ҳолатига боғлиқ.
(табл. 2.1)
Табл.2.1
Ёши
24 соат ичида
сийдик миқдори
мл да
Ёши
24 соат ичида
сийдик миқдори
мл да
Янги туғилган
0-60
Катталар:
10 кун
106-320
Эркаклар
1000-2000
1-5 ёш
600-900
Аёллар
1000-1600
5-10 ёш
700-1200
10-14 ёш
1000-1500
Кунлик диурезни 2 литрдан ортиб кетиши полиурия деб аталади. Ка-
майиши (500млдан кам) – олигурия. Умуман сийдик ажралмаслиги анурия
деб номланади.
С и й д и к р а н г и: Сийдикнинг меъёрий ранги катталарда ва катта
ёшдаги болаларда унинг концентрланганлигига боғлиқ бўлади ва тўқ сариқ
рангдан то сомондек сариқ ранггача ўзгаради. Концентрланган ва нордон
сийдик тўқроқ бўялади ва кам миқдорда ажралиб, юқори нисбий зичликка эга
бўлади - гиперхромурия. Оч бўялган сийдик паст нисбий зичликка, кам
нордон ёки нейтрал реакцияга эга бўлиб, кўп миқдорда ажралади
(физиологик полиурия) - гипохромурия. Рангга нисбий зичлик таъсир
қилади – юқори нисбий зичликда сийдик тўқ рангга бўялади. Турли
алмашинув маҳсулотлари қўшилмалари ёки дори воситалари сийдик рангини
ўзгартириши мумкин.
60
Физиологик гипохромурия полиурияда, кўп миқдорда сув ичганда,
сийдик ҳайдовчи воситалар қабул қилганда кузатилади.
Физиологик гиперхромурия кам суюқлик ичганда, кўп терлаганда
бўлиши мумкин. Олигурияда гиперхромурия шишлар пайдо бўлганлиги,
транссудат ва экссудатлар, диспептик бузилишларда, иситмалашда,
димланган буйракда кузатилиши мумкин. Кескин гиперхромурия гемолитик
ҳолатларда бўлади. Қон ва қон пигментлари тушганда сийдик қизил рангда
бўлиши мумкин. «Пиво» рангидаги сийдик паренхиматоз сариқликда
кузатилиши мумкин. Сутдек оқ сийдик буйракни ёғли дистрофиясида,
нефротик синдромда, шунингдек, йирингли сийдикда, фосфатурияда бўлиши
мумкин.
Т и н и қ л и г и: Меъёрий сийдик тиниқ ва фақатгина турганда бироз
хиралашиши мумкин. Сийдик тиниқлиги тўлиқ ва нотўлиқ бўлиши мумкин.
Тиниқ, кам лойқаланган ва кескин лойқаланган сийдик фарқланади.
Сийдикнинг лойқаланиши тузлар, шиллиқ ажралиши, кўп миқдорда шаклли
элементлар, бактерия, ёғларни бўлиши билан боғлиқ. Лойқадан
центрифугалаш билан халос бўлиш мумкин. Тузли лойқаланишни ишқорлар
ва кислоталар қўшиб йўқотиш мумкин. Бактериал лойқаланишда сийдик
махсус фильтрлар ёрдамида фильтрланади, ёғли лойқаланишда эса эфир,
хлороформ қўшилади. Лойқаланиш характери чўкмани микроскопик
текширганда аниқланади.
Н и с б и й з и ч л и г и: 1,000 дан 1,050 гача бўлинган урометр билан
аниқланади. Текширилаётган сийдик цилиндрга қуйилади (цилиндр диаметри
урометр диаметридан 1-2 см га катта бўлиши керак). Кўпик ҳосил бўлишини
одини олиш учун сийдик аста – секин цилиндр деворлари бўйлаб қуйилади.
Қуруқ урометр сийдикка секин туширилади. Урометр тебранишлари
тўхтагандан кейин пастки мениск бўйича кўрсаткич аниқланади.
Нисбий зичлик 1 л сийдикда эритилган моддалар миқдорига боғлиқ.
Оддий овқатланишда нисбий зичлик сутка давомида кенг миқёсда ўзгариши
мумкин. Катта одамда сийдик эрталабки порциясида нисбий зичлик 1,015-
1,025 оралиғида бўлиши мумкин.
-янги туғилганларда 1,018гача,
-5 кунликдан икки ёшгача – 1,002-1,004,
-2-3 ёшда 1,010-1,017,
-4-5 ёш 1,012-1,020,
-10 ёшдан 1,011-1,025 га тенг.
Нисбий зичликнинг камайиши кўп суюқлик ичганда, сийдик ҳайдовчи
воситалар қабул қилганда кузатилади. Кескин камайиши – қандсиз диабет
(1,001- 1,004), сурункали буйрак касалликлари, ўткир буйрак етишмовчилиги,
амилоидоз, поликистозда кузатилади.
Нисбий зичликнинг ошиши қуруқ овқатлар еганда, иситмалаш, кўп
терлаганда, қандли диабет, нефротик синдром, шишлар, транссудатлар,
экссудатлар ҳосил бўлганда кузатилиш мумкин.
61
Do'stlaringiz bilan baham: |