Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

 (1) 
Бу ерда, 
S
–самарадорлик; 
Mq
–маҳсулот ва хизматлар қиймати; 
Rs
– ресурслар 
сарфи. 
А. Бурхоновнинг таъкидлашича, “иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқа-ришнинг 
барча жараёнларини ўз ичига олиб, инсонларнинг ишлаб чиқариш натижаларини ўзида 
акс эттиради ва соф даромад кўринишида шаклланиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, 
ишчиларнинг моддий фаровонлигини оши-риш, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиши учун молиявий асос бўлиб хизмат қилади”[3]. 
И.И. Сигов эса маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, меҳнат унумдорлигини 
ошириш, материаллар, энергия, ёқилғи сарфини камайтириш ва маҳсулот сифатини 
ошириш бу фан-техника тараққиёти иқтисодий самара-дорлигининг кўрсаткичидир деб 
ҳисоблайди ва уни аниқлаш учун 
E=
Э
З
(2) 


46 
формуласини таклиф қилади. Бунда: самарадорлик (
Е
) самара(
Э
)нинг сарфлар(З) га 
нисбатини ифодалайди. 
Юқоридаги талабларни ҳисобга олган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, бизнингча, 
чорвачилик хўжаликларида молларнинг зотдорлигини яхшилаб бориш, ҳар бир ҳудуд 
шароитига мос наслли моллар гуруҳини шакллан-тириш ва кўпайтириш, ем-хашак 
таъминотини мустаҳкамлаш ва зооветери-нария хизмати тизимини ривожлантиришни ўз 
ичига олган ташкилий омил-лар; чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта 
ишлаш ва сотиш тизимидаги мавжуд ўзаро ишлаб чиқариш-шартномавий-молиявий 
муносабатлардан иборат иқтисодий ва ҳуқуқий омиллар; ер-сув ресурслари шўрланиш 
даражасининг кучайиши натижасида озуқа экинларининг таркиби ва сифати ёмонлашгани 
оқибатида юзага келаётган экологик омиллар; ишлаб чиқаришни механизациялаштириш 
ва қўл меҳнатини камайтириш ҳисобига соҳани интенсив ривожлантиришни ўз ичига 
олган техник-технологик тад-бирларнинг амалиётга етарли даражада қўлланилмаслиги; 
аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергия ва бошқа йўналишлардаги 
истеъмол тизимини ўз ичига олган ижтимоий омиллардан тўлиқ фойда-ланмаслик, чорва 
молларини табиий ем-хашак билан таъминлашнинг кескин ёмонлашиб бораётганлиги 
каби долзарб масалалар юзага чиқмоқда. 
Қорамолчиликни ривожлантиришда ташкилий – иқтисодий омиллар ҳам ўзига хос 
ўрин тутади. Чунки, ислоҳотлар аграр тармоқда иқтисодий шароит-ларнинг ўзгаришига 
олиб келади, бу эса шу шароитларга мос бошқаришнинг устувор йўналишларини амалга 
оширувчи ташкилий – иқтисодий омилларни яратишни ва улардан инновациялар асосида 
фойдаланишни тақозо қилади. Бу омиллар соҳа самарадорлигини оширишга тўғридан–
тўғри бевосита таъ-сир этади. Бундан ташқари, чорвачилик тармоғи, шу жумладан 
қорамолчилик соҳасининг ривожланишига таъсир этадиган омилларни янада кенгроқ таҳ-
лил қилиш зарурати туғилган ҳолларда, бизнингча улар таркибига, жумла-дан, чорва 
молларини даврий вакцинация ва диагностика қилиш тадбирлари-нинг самарали ташкил 
этилш, табиий ва бошқа турли офатлардан суғурталан-ганлик даражаси, маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва қайта ишлаш технология-ларини инновацион такомиллаштириш каби чора-
тадбирларни киритиш лозим.
Қайд этилган омиллар ва чора-тадбирларни оқилона амалга ошириш ўз навбатида 
нафақат қорамолчилик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифни мувозанатлаштиришга, 
балки ҳаттоки чуқур ихтисослашган чорвачилик хўжалик юритиш субъектлари 
(тармоқлари) фаолиятини диверсификациялаш асосида тегишли бозор сигментларида 
мустаҳкам ўрин эгаллашларига кенг имкониятлар яратади. Бинобарин, бозор шароитида 
ихтисослаштириш дара-жасини белгиловчи шароит ва омилларнинг биронтасини 
эътиборга олмаслик самарали хўжалик юритишга имкон бермайди. Масалан, хўжаликнинг 
жой-лашиши билан боғлиқ табиий-иқлим омилларни инкор қилган тарзда респуб-
ликамизнинг узоқ чўл минтақаларида сут йўналишидаги чорвачиликни ривожлантириб 
бўлмайди. Чунки, тез бузилувчи ва узоқ вақт сақлаб туриш мумкин бўлмаган сутни ўз 
вақтида истеъмолчиларга етказиб бериш имко-нияти бўлмайди, қолаверса тармоқни 
бундай самарасиз жойлаштириш барча харажатлар, жумладан транспорт харажатларининг 
кескин ошиб кетишига сабаб бўлади. Ёки бўлмаса, табиий ем-хашак ва сув ресурслари йўқ 
минтақаларда қўйчиликни ривожлантириб бўлмайди ва ҳ.к.. 
Бозор рақобатлари кучаяётган ҳозирги ва кейинги даврларда қорамол-чилик 
тармоғини ривожлантириш ва самарали ташкил этишда технологик омилларга алоҳида 
эътибор қаратиш шарт. Қорамолчилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, моллар 
маҳсулдорлигини ошириш кўп жиҳатдан молларни парваришлаш технологиясининг энг 
муҳим ва ҳал қилувчи элементи ҳисобланган омихта ем билан таъминлашга боғлиқ. 
Шунинг учун ҳам, бизнинг фикримизча, вилоятларда хорижий сармоядорлар иштирокида 
чорва молларини етарли, меъёр даражасида омихта емлар билан таъминлайдиган қувватга 
эга заводлар қуриш мақсадга мувофиқ.


47 
Маълумки, бозор муносабатлари шароитида маҳсулот ишлаб чиқариш, унинг 
турлари ва ҳажми бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда шаклланади. Шу 
нуқтаи назардан, маркетинг фаолиятини ривожлантириш қорамолчилик маҳсулотларини 
истеъмолчилар талабларига мос миқдор ва сифатда ишлаб чиқаришда муҳим ташкилий 
омиллардан бири сифатида қара-лиши ва амалга оширилиши лозим ҳисобланади. 
Қорамолчиликда маркетинг-ни ташкил қилиш бозордаги нарх-наво, маҳсулот тури ва 
истеъмолчиларнинг мақсад ва истаклари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тайёр озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш корхоналарининг хом-ашёга бўлган 
талабини ўрганиш, маҳсулот стратегиясини ишлаб чиқиш, яъни маҳ-сулот турларини 
кўпайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига инновацияларни жорий қилиш, маҳсулот 
сотишни режалаштириш, башорат қилиш ва бошқа истеъмол бозори билан боғлик 
жараёнларни ўрганишга қаратилиши лозим. [4] 
Тадқиқотларимизнинг кўрсатишича, ҳозирги пайтда чорвачилик маҳсу-лотларини 
қайта ишловчи корхоналарнинг чуқур ихтисослашган ва техник-мухандислик соҳаларига 
боғлиқ малакали мутахассис ва ишчи ходимлар билан етарли даражада 
таъминланмаганлиги ҳам тармоқни ривожлантириш ва самара-дорлигини оширишдаги 
асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Шу боисдан ҳам, улар лойиҳаларни амалга 
оширишда, сармоя киритишдан олдинги эксперт-тадқиқот ишларини олиб боришда ёки 
ишлаб чиқаришни бошқариш масалалари юзасидан консалтинг ўтказишда, маркетинг, 
лойиҳалаш ва қуриш, лаборатория синовлари, ҳисоб-китоб, банк хизмати, ҳуқуқий, 
техникавий хизматни назорат этишда информатика ва компьютер дастури, 
телекомуникация борасидаги маълумотларни бошқариш билан боғлиқ қийинчиликларни 
бошдан кечиришмоқда. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
А.А.Абдуғаниев, М.А.Абдуғаниев Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти.- Олий ўқув 
юртлари учун дарслик. ТДИУ, 2005 й. 58 б. 
2.
А.Ўлмасов, А.Вахобов. Иқтисодиёт назарияси. Т.: “Иқтисод ва молия”, 2014. – 
424 бет 
3.
А.Бурхонов. Турли мулкчилик шаклидаги қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб 
чиқариш иқтисодий самарадорлигини ошириш. и.ф.н. дисс. автореферати.- 2000 й. 
4.
И.И.Сигов. Ишлаб чиқариш экономикаси ва уни бошқариш асослари. -Т.: 
“Ўзбекистон”, 1974. -360 б. 

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish