Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


МИНТАҚАМИЗДА ЁНҒОҚЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

 
МИНТАҚАМИЗДА ЁНҒОҚЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Рахмонова Барно Сохибжоновна
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти 
«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» кафедраси катта ўқитувчиси 
Жаҳон иқтисодиётида интеграция жараёнларини глобаллашуви ва чуқурлашуви 
аграр бизнесни ички кучли ва заиф томонларини ҳам, унинг бозордаги ташқи 
имкониятлари ва ҳавф-хатарларини ҳам ҳар томонлама чуқур ўрганишни тақозо этмоқда. 
Айнан ана шу имкониятлардан бири агросаноат гуруҳини кластер модели бўйича ташкил 
этишдир.
Кластер модели (ингл. kluster – “бирга ўсиш”) жаҳон амалиётида иқтисодий гуруҳни, 
минтақани, бутун мамлакатни рақобатбардошлилигини кўтариш инструменти сифатида 
кенг қўлланилади. Кластер моделининг асосий белгилари: гуруҳни ташқи бозордаги 
улушини ошириш имкониятига эгалиги; жойлашган ҳудудда қулай шароитлар (хомашё, 
малакали персонал, инфраструктура, ўқув марказлар, илмий муассасалар ва б.)ни 
мавжудлиги; гуруҳни давлат томонидан кучли қўллаш эвазига қатнашувчиларнинг 
гуруҳда самарали иштирок этиш имкониятларини кенглиги ва б. 
Кластер сўзини инглизчадан таржима қилганда "тўплам" деган маънони англатади. 
Иқтисодиётда кластер сўзи бирон маҳсулотни ишлаб чиқариш учун бир неча мустақил 
компаниялардан ихтиёрий равишда тузилган бирлашма сифатида тушунилади.
Аграр тармоққа инновацияларни кенг татбиқ қилиш, заминимизда етиштирилаётган 
хом ашёни ўзимизда қайта ишлашни чуқурлаштириш бугунги замон талабидир. Зеро, 
ёнғоқ ишлаб чиқариш хўжаликлари қанчалик саноатлашса, давлатнинг иқтисодий ва 
экспорт салоҳияти шунчалик ортади, халқнинг турмуш фаровонлиги юксалади. Шу боис 
Ўзбекистонда кейинги пайтда илғор технологияларга асосланган инфратузилмани яратиш, 
қишлоқ хўжалигида кластер усулини жорий этишга жиддий эътибор қаратилаяпти. 
Бевосита 
ёнғоқ 
кластерининг 
бошқа 
ишлаб 
чиқариш 
тузилмаларидан 
афзалликларига тўхталадиган бўлсак, бу ягона технологик занжирга бирлаштирилган 
корхоналар мажмуи ва аҳоли турли қатламларини ўзида жамловчи боғлам, айни пайтда 
соҳада инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир.
Кластер тизимида деҳқон ҳам, раҳбар ҳам қишин-ёзин ишлайди. Яъни улар йил 
давомида нафақат маош, балки яхши ишласа, мукофот пули ҳам олади.


84 
Президент Ш.Мирзиёев ҳам кластер усулига биз Ўзбекистон келажаги сифатида 
қарамоқдамиз, дея эътироф этган. Шу маънода, юртимиздаги кластер тизимидаги 
қалдирғоч мажмуа ҳудуд иқтисодиёти равнақида қандай роль ўйнашига алоҳида тўхталиб 
ўтиш зарур. Бу эса Ўзбекистон иқтисодиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилиши, қишлоқ 
хўжалиги меҳнаткашлари турмуш даражасини кўтаришда асосий омиллардан бирига 
айланиши, шубҳасиз. 
Буларнинг барчаси одамлар ва давлат манфаатларини бирлаштириб, пировардида 
кластер - интеграция, инновация ва иқтисодий ўсиш мезонига айланади. 
Мамлакатимизда озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги ва 
қайта ишлаш саноатини уйғунлашган ҳолда ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор 
қаратиш талаб этилмоқда. Ушбу вазифаларни самарали ҳал килиш учун ривожланган 
хорижий давлатлар тажрибасидан яъни, агросаноат мажмуасининг тармоклари ўртасидаги 
кооперацион ва интеграциялашув тамойиллари асосида саноат кластерларини ташкил 
этиш ва ривожлантириш заруратини юзага келтирмоқда. 
Ёнғоқ ишлаб чиқариш соҳасида бугунги кундаги мавжуд муаммолар, тўсиқлар ва 
қийинчиликлар қуйидагилар:
Энг аввало ёнғоқчиликни изчил ривожланишига тўсиқ бўлаётган қуйидаги 
қийинчиликлар, заиф томонлари ва муаммоларни айтиб ўтиш лозим:
- маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар ва тайёрловчилар ўртасида қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари бозорларида харидоргир экинлар ва уларнинг навларини жойлаштириш 
масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг бозор механизмларидан тўлиқ фойдаланмаслик;
- кичик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан шартнома 
интизомига риоя қилиш даражасининг пастлиги;
- қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий қилиш, уларни сақлаш ва 
ташиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг мустақил равишда 
ташқи бозорга чиқиши учун молия ресурсларини жамғариш учун қулай имкониятларнинг 
йўқлиги;
- ёнғоқ бозорларида харидоргир бўлган юқори ҳосилдорликка эга ва сифатли 
навларнинг уруғи, кўчати билан қониқарли равишда таъминланмаганлигидир; 

замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
етарлича 
жорий 
қилинмаганлиги сабабли хом-ашёни қабул қилиш, ташиш ва қайта ишлаш ҳамда тайёр 
маҳсулотларни реализация қилиш жараёнлари устидан керакли даражада назорат 
тизимини мавжуд эмаслиги;
- хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларининг нооқилона тақсимланиши, логистика ва 
муҳандислик инфратузилмасини ташкил этишдаги камчиликлар ишлаб чиқариш 
қувватларининг анча қисмини тўхтаб қолишига, иқтисодий йўқотишлар оқибатида 
маҳсулотлар таннархини ошишига ва ишлаб чиқариш рентабеллигини пасайишига олиб 
келмоқда;
- соҳа корхоналарида ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт 
қилишнинг барқарор устунлик қилиши, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорларида муносиб рақобатлашишга қодир бўлган миллий 
брендларни шакллантиришнинг етарли даражада эмаслиги саноат корхоналари 
даромадларини ошириш имконини бермаяпти;
Вазиятни яхши томонга сезиларли ўзганртириши мумкин бўлган саноатлашган 
йирик ёнғоқ боғларини барча минтақаларда ташкил этилиб, унга фермер хўжаликлари, 
агрофирмалар, майда мулкдорлар кооперативларга уюшган ҳолда ташкил этиш мақсадга 
мувофиқ. Жаҳонда юқори талаб бўлган ва самарадорлиги баланд қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш қишлоқ хўжалиги тармоғида ердан 
унумли фойдаланиб янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. 
Агар бу кооперативлар уларнинг тасарруфига берилган ресурслардан фойдаланишнинг 
реал механизмларини олсалар, ёнғоқчиликдаги вазиятни тубдан яхшилашга имкон 
топилади. 


85 
Тайёрлаш ва экспортнинг шаффоф тизимида янги ташкил этиладиган тайёрлов 
пунктлари катта аҳамиятга эга бўлади. Улар хизмат кўрсатувчи кооператив шаклида 
фаолият кўрсатиб маҳсулотнинг улгуржи партияларини шакллантириш, уни ички бозорда 
реализация қилиш ёки экспортга жўнатиш имконига эга бўлади. Бу эса қишлоқларда янги 
иш ўринларини яратиб аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга ёрдам беради.
Минтақаларда кластерларни фаолият юритишига кўмаклашишни асосий 
йўналишлари қуйидагилардан иборат: 
- корхоналарнинг инновацион фаолиятини кластер модели бўйича шакллантириш ва 
янги шароитга мослаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида гуруҳ қатнашувчиларини 
ўзаро муносабатларини ички ва ташқи меъёрий ва ҳуқуқий тартиботини 
такомиллаштирган ҳолда кластер доирасида замонавий корпоратив бошқаруви 
механизмларига таяниб, қатнашувчиларнинг манфаатларини тўлалигича инобатга олиб 
ишлаб чиқиш талаб этилади;
- маҳаллий ҳокимият органларини кластерда қатнашувчи корхоналарни инновацион 
фаолиятига керакли даражада фойдали таъсирини ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш 
ва уларни ана шу ҳудуд шароитида амалга ошириш йўлларини белгилаш даркор;
- Кластерда қатнашувчилар фаолиятини керакли аҳборотлар билан таъминлаш учун 
энг аввало айнан шу гуруҳ доирасида кластер билан қатнашувчи-фирмани ўзаро фойдали 
иш муносабатларини ўрнатиш учун самарали корпоратив бошқарувига тааллуқли рақамли 
ва идентификациялашган ягона маълумот базани шакллантириш лозим; 
- кластерлар учун махсус ходимларни узлуксиз тайёрлаш,қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш мақсадида кластер 
тизимига хизмат қилувчи илмий марказни ташкил этиш лозим.
Минтақа иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган корхоналар гуруҳига манзилли 
имтиёзлар бериш имконияти яратилади; 
Кластерни барча корҳоналарига инновация янгиликларини тез тарқатиш имконияти 
регионни инновацион салоҳиятини ривожлантириш учун ҳам аҳамиятлидир. Кластер 
тараққиёт модели давлатни, регионни ва хусусан гуруҳни ҳам рақобатбардошлик 
индексларини кўтаришга имкон беради. Натижада регионга хорижий ивестицияларни 
жалб қилиш имконияти ошади. 
Кластерлар қишлоқни индустриал тараққиёт шаклида ривожланиш қиёфасига 
ўтишига ишончли омил яратади. 
Фойдаланилган манба. 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ёнғоқ ишлаб 
чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил 
этиш тўғрисда”ги Қарори. Халқ сўзи 2017 йил 17 январ. 
2.
Махмуд Бахшинежад. "Сравнительные преимущества культур семейства ореховых в 
Иране” диссертация на соискание ученой степени кандидата экономических наук. 
МГУ им М.Ломоносова (2012 г.).
3.
H. Adem & Peter H. Jerie. «Walnut Industry. Research & Best Practice Implementation». A 
report for the Rural Industries Research and Development Corporation. 2004. Publication 
No. 04/032. Project No.Dav-164A. 
4.
Larry Harper, Dr. William Kurtz. “Economics of Eastern Black Walnut Agroforestry 
Systems”. School of Natural Resources, University of Missouri, USA. 2014. 
5.
Б.Рахмонова. Роль производства орехов в мировой экономике. Сборник научных 
трудов международной конференции молодых ученых “наука и инновации”, 
01/11/2019, Ташкент. Министерство инновационного развития Республики 
Узбекистан. С. 353-355. 

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish