Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar


ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ХИЗМАТ



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ХИЗМАТ 
КЎРСАТУВЧИ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ 
О.Дж.Хусаинов 
ҚарМИИ мустақил изланувчиси 
М.Қ.Мелсов 
ҚарМИИ Иқтисодиёт факультети талабаси 


26 
Чорвачилик – қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан биридир. Тармоқда 
муҳим озуқа маҳсулотлари – сут, гўшт, тухум, асал, балиқ кабилар ишлаб чиқарилади. 
Чорвачиликдан олинадиган маҳсулотлар саноат ишлаб чиқариши, қайта ишловчи саноат 
учун хом-ашё (сут, гўшт, тери, жун, пилла ва бошқалар) ва ўсимликчилик учун юқори 
даражада комбинациялашган органик ўғитлар яратиш билан хизмат қилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёевнинг 
мамлакатимиз 
парламенти – Олий Мажлисга тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2019 йилда амалга 
оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2020 йилда ижтимоий-
иқтисодий 
ривожлантиришнинг 
энг 
устувор 
йўналишларига 
бағишланган 
Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, “Чорвачилик, қоракўлчилик, балиқчилик, 
паррандачилик каби соҳаларда наслчиликка алоҳида эътибор қаратилиб, уни давлат 
томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари татбиқ этилади”
1
.
Чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ривожлантириш ва унинг 
самарадорлигини ошириш ҳамда олинадиган маҳсулотларнинг сифатини яхшилашнинг 
асосий масалаларидан бири бу соҳага режа асосида ҳар бир соҳанинг ривожини эътиборга 
олган 
ҳолда 
ёндашиш 
ҳисобланади. 
Республикада 
чорвачилик 
тармоғини 
ривожлантиришнинг ҳаётий долзарблиги ортиб бормоқда. Республика аҳолисининг ўсиб 
бориши чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабни янада оширади. Республика 
аҳолисининг турмуш даражаси, қолаверса умуман қишлоқ хўжалигининг ривожланиши 
кўп жиҳатдан чорвачилик тармоқларининг ривожига, унинг хизмат кўрсатиш тизимининг 
ҳолатига боғлиқ.
Чорвачилик маҳсулотлари етиштириш узлуксизлигини таъминлаш ва унинг 
маҳсулдорлигини 
оширишда 
хизмат 
кўрсатиш 
инфратузилмани 
инновацион 
ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқ 
хўжалигида хизмат кўрсатиш инфратузилма турларини кенгайтирмасдан ва уларни замон 
талаблари 
асосида 
ривожлантирмасдан 
чорвачилик 
маҳсулотлари 
етиштириш 
самарадорлигига эришиб бўлмайди. Чорвачилик тармоғида ҳам маҳсулот етиштиришда, 
албатта, унга хизмат кўрсатувчи инфратузилма омилларини эътиборга олган ҳолда 
тизимли таҳлил этиш тақозо қилинади. Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда ушбу 
жараёнга хизмат кўрсатувчи инфратузилма фаолиятининг таъсирини ўрганиш ва уни 
такомиллаштириб бориш мақсадга мувофиқдир.
Инновацион иқтисодиёт шароитида чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи 
инфратузилма субъектларининг самарали фаолият кўрсатиши хизматларга талаб 
шаклланиши, таклиф хусусиятлари ва бозор баҳолари даражасининг ўзгариши каби 
қонуниятлар билан шаклланади. Айни пайтда таъкидлаш жоизки, аксарият ҳолларда 
хизмат кўрсатувчи субъектларнинг монопол вазияти ёки тармоқдаги рақобат муҳитининг 
етарли эмаслиги туфайли инфратузилма субъектларининг ривожланиши кўнгилдагидек 
юз бермайди. 
Шунинг учун ҳам чорвачилик хўжаликлари учун кредит, солиқ, нарх-наво ҳамда 
инвестиция соҳаларида самарали иқтисодий йўналишларни белгилаб олиш асосида эркин 
бозор талабларига мос келадиган макроиқтисодий муҳитни шакллантириш орқали қишлоқ 
хўжалиги учун ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини ривожлантириш йўлидан 
бориш лозим.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишига ҳудудларнинг табиий-иқлим 
шароитлари, экин майдонларининг тупроқ унумдорлиги, агроресурслар билан 
таъминланганлик даражаси ва бошқа шу каби омиллар қандай таъсир кўрсатса, тармоққа 
хизмат кўрсатувчи инфратузилма субъектларининг ҳудудий жойлашуви ва хизмат 
кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масаласига ҳам шунчалик таъсир кўрсатади. 
Бундай таъсирлар бевосита ёки билвосита кўринишга эга бўлади. 
Чорвачилик 
тармоғига 
хизмат 
кўрсатувчи 
инфратузилма 
субъектларини 
1
Ш.М.Мирзиёев.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халқ 
сўзи, 24.01.2020 йил. 


27 
ривожлантиришдаги юқорида тилга олинган хусусиятлар қатор омилларни ҳисобга 
олишни тақозо этади. Бундай омиллар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
ҳудудларнинг табиий-иқтисодий шарт-шароити, қишлоқ хўжалиги тармоғининг 
ихтисослашув йўналишлари, чорвачилик тармоқларини жойлаштиришнинг аҳволи, ҳудуд 
аҳолисининг ўсиш суръатлари, аҳоли бандлиги даражасининг ўзгариши ва шу каби 
омилларини ҳисобга олган ҳолда инфратузилма субъектларини ташкил этиш ва 
ривожлантириш мақсадга мувофиқ.
Шу сабабдан ҳудудларнинг ва чорвачилик тармоғининг жойлашуви, фаолият 
юритиши борасидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда чорвачилик тармоғига хизмат 
қилувчи инфратузилма субъектларини ташкил этиш ва ривожлантиришда қуйидаги 
омилларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ: 

чорвачилик маҳсулотларини сотиш ва чорвачилик маҳсулотларига талабнинг 
шаклланиши ҳудудий хусусиятларга эга. Шунингдек, маҳаллий аҳолининг миллий 
таркиби ва анъаналари ҳам маҳсулот истеъмолига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун 
ҳам етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш бозорларининг мавжудлиги ва 
бозорлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш лозим. Яъни, савдо-тижорат 
йўналишидаги хизматлар асосан сут ва гўшт қорамолчилиги ҳудудларида 
ривожлантирилиши ҳам инфратузилма объектларининг самарали фаолиятига ва 
шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасининг ривожланишига қулай шароит яратиб 
беради; 

чорвачилик тармоқларининг ихтисослашув йўналишлари ва чорва моллари бош 
сонининг ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларининг ўсиш динамикасидаги ўзгаришлар 
ҳисобга олиниши лозим. Чунки чорвачилик соҳаси ихтисослашуви бўйича турли-
туманлиги, маҳсулотлари таркиби ҳам бир-биридан фарқ қилиши боисдан турлича 
хизматларга талаб пайдо бўлади; 

чорвачилик ҳудудларида чорвачилик фермер хўжаликларининг тарқоқлиги ва 
географик жиҳатдан бозорларга нисбатан ва хизмат кўрсатиш марказларига нисбатан 
турли масофаларда жойлашганлиги ҳисобга олиниши лозим. Бу бир томондан фермер 
хўжаликларидаги 
чорвачилик 
тармоғига 
хизмат 
кўрсатувчи 
инфратузилмани 
ривожлантириш сифатига салбий таъсир кўрсатса, иккинчи томондан хизмат кўрсатувчи 
бўғинларнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатади; 

чорвачилик ҳудуларида доимий равишда тармоқ учун зарур ресурсларни сотиб 
олиш, наслли молларга эга бўлиш, хизматлардан фойдаланиш ва шунингдек 
етиштирилган маҳсулотларни энг кўп фойда олган ҳолда сотиш борасидаги ахборотлар 
етишмаслиги хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил этишда ҳисобга олиниши лозим. 
Чунки, бозор конъюнктураси ҳақида маълумотлар чорвачилик билан шуғулланувчи 
фермерга ҳам, хизмат кўрсатувчи соҳа субъектларига ҳам бирдай муҳим; 

маҳсулотларни сотиш тизимининг бозор талабларига ва чорвачилик маҳсулотлари 
етиштирувчи тармоқлар фаолияти хусусиятларига жавоб бермаслиги туфайли, 
фермернинг ишлаб чиқаришга жалб қилган инвестицияси қайтими таваккалчилиги 
хавфининг юқорилиги ҳисобга олиниши лозим. Бу вазият маҳсулот ишлаб чиқарувчига 
ҳам ва хизмат кўрсатувчига ҳам молиявий хавф-хатарлар пайдо қилиши боисдан 
инфратузилма субъектларини ривожлантиришда ҳисобга олиниши лозим; 

чорвачилик тармоғига хизматлар кўрсатувчи инфратузилма субъектларини 
ташкил этишда қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эркин иқтисодий фаолият юритиши 
учун яратилган шарт-шароитлар ва маҳаллий бошқарув идораларининг, фермер 
хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолиятига маъмурий аралашувининг қандай даражада 
эканлиги ҳам эътиборга олиниши лозим. Чунки тажрибалар кўрсатишича, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ортиқча маъмурий 
дастаклар бозор талаблари асосида фаолият олиб борувчи инфратузилма субъектлари 
фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади ва бу ўз навбатида кўрсатиладиган хизматлар 
сифати пасайишига ҳамда баҳолари ошишига олиб келувчи омил ҳисобланади. 


28 

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish