Германия
да ҳудудларни ривожлантиришга федерал тузилма ёрдамлашади. Бунда
ерларга катта эркинликлар берилган бўлиб, ўз маблағлари ҳисобидан шахсий
дастурлар асосида ҳудудни ривожлантириш назарда тутилади. Мамлакат юқори
технологиялар негизида ривожланаётган бўлиб, ушбу йўналишда саноатни ва
илмий марказларни кучайтириш ишлари олиб борилмоқда. Кластерларнинг 3 хил
тури фарқланади: ишлаб чиқаришга ўзларининг технологияларини етказадиган
илмий кластерлар, тадқиқот ва ишлаб чиқаришни бирлаштирадиган ҳамда рақобат
муҳитида ишловчи.
Германия
да ҳудудларни ривожлантиришга федерал тузилма ёрдамлашади. Бунда
ерларга катта эркинликлар берилган бўлиб, ўз маблағлари ҳисобидан шахсий
дастурлар асосида ҳудудни ривожлантириш назарда тутилади. Мамлакат юқори
технологиялар негизида ривожланаётган бўлиб, ушбу йўналишда саноатни ва илмий
марказларни кучайтириш ишлари олиб борилмоқда. Кластерларнинг 3 хил тури
фарқланади: ишлаб чиқаришга ўзларининг технологияларини етказадиган илмий
кластерлар, тадқиқот ва ишлаб чиқаришни бирлаштирадиган ҳамда рақобат муҳитида
ишловчи. Саноат кластерининг молиявий ресурслари федерал ва маҳаллий манбалар
томонидан қабул қилинади. Германиядаги етакчи кластерлар қаторида кимёвий,
электр жиҳозлар, транспорт технологиялари ишлаб чиқарувчи, полиграфик
кластерларни таъкидлаб ўтиш жоиз.
2.
Бошқа мамлакатларга қараганда ҳудуднинг иқтисодий ривожланишини олдинроқ
ўрганган АҚШда саноат кластерлари анча тараққий топган эди. Ҳозирда ишлаб
чиқариш корхоналарининг деярли ярми битта ҳудудда ишловчи ҳамда мазкур
ҳудуднинг табиий, илмий ва интеграцион салоҳиятидан максимал даражада
фойдаланувчи кластер корхоналари саналади. Кластерлар ишлаб чиқарувчи товарлар
асосан экспортга йўналтирилган товарлар саналади.
Америка кластерларни ривожлантириш модели илмий-технологик ва инновацион
ютуқлар асосида глобал масштабда рақобатбардошликни оширишга асосланган. Янги
замонавий технологиялар, ИТТКИ (НИОКР) учун сарфланган кўп харажатлар, ишлаб
чиқаришдаги самарали ўсиш миллий ва ҳудудий рақобатбардошликни асосий мезони
ҳисобланган дунё бозори АҚШда кластерлар доирасида мавжуд корхоналарнинг
деярли ярмидан кўпи фаолият кўрсатиб, уларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг
ялпи ички маҳсулотдаги улуши 60 фоиздан ортиқдир.
Америка кластерларни ривожлантириш модели илмий-технологик ва инновацион
ютуқлар асосида глобал масштабда рақобатбардошликни оширишга асосланган. Янги
замонавий технологиялар, ИТТКИ (НИОКР) учун сарфланган кўп харажатлар, ишлаб
чиқаришдаги самарали ўсиш миллий ва ҳудудий рақобатбардошликни асосий мезони
ҳисобланган дунё бозори талабига жавоб берадиган товарлар ишлаб чиқаришни замин
яратган. АҚШ университетларида ИТТКИ федерал кўмаги мавжуд бўлиб, бу ерда илмий
ва технологик тадқиқотларнинг кўп қисми ўтказилади.
АҚШда кластерларни ривожлантириш бўйича расмийлаштирилган федерал сиёсат
деярли мавжуд эмас, ҳамда у умумий рақобат шароитларини қўллаб-қуввтилаш ва умумий
характерга эга алоҳида йўналишларни (таълим соҳасидаги сиёсат, илмий изланишлар ва
инновациялар) амалга ошириш каби анъанавий воситалар доирасидан чиқмайди.
Кластерли сиёсатнинг асосий диққат маркази бу ҳудудий даража ҳисобланиб, асосий
ўйинчилар эса штатлар ва кичик административ ҳудудлар ҳисобланади.
Аризона, Калифорния, Коннектикут, Флорида, Миннесота штатлари ва бошқа 100
дан ортиқ шаҳар ва ҳудудлар ўзларининг кластерли стратегияларини ишлаб чиққан
бўлиб, ўзларига муносиб бўлган дастурларни қабул қилишган. Кластенинг ёрқин
намунаси сифатида Калифорниядаги «Кремний водийси» («Силиконовая долина»)ни
мисол қилиб олишимиз мумкин. Бу ерда компьютерлар ва уларга дастурлар ҳамда
аксессуарлар ишлаб чиқарадиган кўп сонли компаниялар жойлашган. «Кремний
водийси» Стэндфорд (Сан-Франциско) ва Клифорния университетлари (Беркли)
яқинида жойлашган. Штатларда кластерларни шаклланишини ташаббуслаштириш
бўйича комиссия ташкил этилган. Аналитик ишларни илмий марказлар ҳамда
университетлар бажаради
Do'stlaringiz bilan baham: |