Электроника ва схемалар 1 фанига кириш, мақсад ва вазифалари.
Маърузачи: Г.М.Жамолова
Режа
1. Электроника ва схемалар 1 фанининг ўрни.
2. Ҳозирги замон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги етук олимларнинг қўшган ҳиссалари.
3.Замонавий электроника ва схемалардаги дискрет қурилмалардан интеграл схемаларгача ривожланишининг тарихий даврлари ва ривожланиш истиқболлари.
4.Электр занжирлар назарияси, уларнинг характеристикалари ва асосий қонунлари. Электр занжирларни ҳисоблаш усуллари.
5. Функционал электроника ва унинг ривожланиш босқичлари.
Функционал электроника
Электроника ва схемалар – электронларни электр майдони билан таъсирини ва ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлашда қўлланиладиган электрон асбоб ва қурилмаларни яратиш усулларини ўрганиш билан шуғулланадиган фан.
Электроника ва схемалар, авваламбор инсон жамиятининг ахборотга бўлган талабларини қондиришга мўлжалланган. Ишлаб чиқариш кучларининг ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши техника ва технологиянинг янги турларини яратишга асосланган ва ахборот воситаларининг ривожланиши билан кучли равишда боғлиқ.
Ручные ИС
Ҳозирги кунда ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш қурилмаларининг барчаси инсон жамияти томонидан ишлатилмоқда. Ахборот узатишнинг янги усулига ўтиш доим жамиятда ишлаб чиқариш кучларини кескин ўсишига олиб келган. Электроника узоқ масофаларга узатилаётган ахборотнинг узатиш тезлиги ва ҳажмини кескин орттирди. Электроника ривожланиш жаарёнида тўрт босқични босиб ўтди.
Электроника
Биринчи босқич 1895 йилда А.С. Попов томонидан симсиз телеграф – радио ихтиро қилиниши билан бошланди. Бу даврдаги алоқа қурилмалари пассив элементлардан: симлар, индуктивлик ғалтаклари, магнитлар, резисторлар, конденсаторлар,электромеханик қурилмалар (алмашлаб улагичлар, реле ва бошқалар) дан иборат эди.
Иккинчи босқич 1906 йили Л.де Форест томонидан биринчи актив электрон асбоб - триод лампасининг яратилиши билан бошланди. Триод – электр сигналларини турли ўзгартириш усулларига эга бўлган, асосан – қувват кучайтириш хоссасига эга бўлган биринчи актив электрон асбоб бўлди. Кучсиз сигналларни электрон лампалари ёрдамида кучайтириш ҳисобига телефон орқали суҳбатларни узоқ масофаларга узатиш имконияти юзага келди.
Учинчи босқич 1948 йили Дж. Бардин, В. Браттейн ва В. Шоклилар томонидан қаттиқ жисмли (ярим ўтказгичли) электрониканинг асосий актив (кучайтиргич) элементи бўлган - биполяр транзисторнинг кашф этилиши билан бошланди. Транзистор электрон лампанинг барча функцияларини бажаришга қодир.
Тўртинчи босқич интеграл микросхемалар (ИМС) асосида қурилма ва тизимлар яратиш билан бошланди ва микроэлектроника даври деб аталади.