Дунё энергетика балансида қайта тикланувчи энергия
манбаларининг ҳиссаси
1-жадвал.
Энергия манбалари
Қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасини ўсиши
% / йил
Й и л л а р
1996-2001
2001-2010
2010-2020
2020-2030
2030-2040
Биомасса
2
2,2
3,1
3,3
2,8
Йирик ГЭСлар
2
2
1
1
0
Кичик ГЭСлар
6
8
10
8
6
Шамол
33
28
20
7
2
Фотоэлектрик
25
28
30
25
13
Қуёш иситгичлари
10
16
16
14
7
Геотермал энергия
6
8
8
6
4
Денгиз тўлқинлари энергияси
-
8
15
22
21
Айрим катта қишлоқларда ва поселкаларда овқат пишириш учун анъанавий
(тандирда ёки қозонда), кўп ҳолларда ёғоч ўтинлар ёки мол гўнгларидан таппи ёпиб,
ўтин қилиб, ишлатишади. Тоғли туман аҳолиси баҳорги ва ёзги тошқинларда қияликлардан
ювилиб, қулаган, дарёлар оқизиб келган дарахтларни, ўтинларни тўплаб, ундан ўтин
сифатида фойдаланадилар. Текисликда жойлашган туманларда пахта ҳосили териб
олингандан сўнг, унинг ғўзапояси маҳаллий аҳоли томонидан кенг фойдаланилади.
Етарлича марказлашган ҳолда ҳар хил ёқилғилар (кўмир, газ ёки бошқа) билан етарлича
таъминланмаслик натижасида, айниқса, чўл ҳудудларида яшовчилар, атрофидаги
жойлардан ўтин тайёрлашга мажбур бўладилар. Бунда катта ҳажмдаги нафақат,
ўтин ва чўл ўсимликлари (саксовул, кандим) буталарни тўплайдилар, ҳатто ярим,
чала буталар (шувоқ, ёвшан)ларни ҳам қириб ташлайдилар. Ўтин бўладиган ўсимликларни
катта ҳажмда қирқиб ўтин қилиш, Ўзбекистоннинг иссиқ ва қуруқ иқлимида, жойлар учун
ниҳоятда жиддий чўлланиш муаммосини келтириб чиқаради.
Биомассанинг ўзига хос хусусияти шундаки, нефт, табиий газ ва кўмирдан фарқи,
у доимо қайта тикланувчи энергия манбасини ифода этади. Биомассалар манбаи бўлиб,
қаттиқ маиший, саноат чиқиндилари, шаҳар канализация (оқова сувлари), чорва
чиқиндилари, ўсимлик қолдиқлари, ўрмон маҳсулотлари, хусусан, ўрмонда ёғоч материал
тайёрлаш ва транспортда ташишдаги чиқиндилар, ишлаб чиқаришда ёғоч материал,
ёғоч массалари, қоғозлар ва бошқаларни ўз ичига олади.
Мутахассисларнинг маълумотига кўра, Республика ҳудудларида ҳар йили,
100 млн. тонна саноат ва 30 млн. м
3
маиший чиқиндилар ишлаб чиқарилади. Унинг
морфологик таркиби ўрганилганда, чиқиндилар таркибида 5-10% қоғоз, ёғоч чиқиндилари;
20-45% - озиқ-овқат; 3% -металл; 5-10% тўқимачилик чиқиндилари, тери, резина;
2% - шиша, шунингдек, пластмасса маҳсулотлари чиқиндилари ташлаб, кўмиб юборилади.
Чорвачиликнинг бўрдоқичилик хўжаликларида, ёпиқ биноларда боқилаётган йирик
шохли моллардан кўп чиқинди тўпланади, ундан кўп энергия олиш мумкинлиги билан
эътиборга лойиқ. Ушбу биомассадан тўғридан-тўғри ёқиш, термик парчалантириб, шлакка
айлантириб, шиддатли жараёнда поғонама-пағона буғлатиш йўли билан, ёқилғини
газлаштириш, анаэроб ферментлаш ва бошқа усулларда энергия олиш мумкин.
Чорвачилик чиқиндисидан– анаэроб ферментлаш усулида энергия олиш кўпроқ
самарали усул ҳисобланади.
Республикада саноатни жадаллашиши ва аҳолининг ўсиши, амалдаги энергия
истеъмоли натижасида иқтисодиётда энергетика ресурсларига талаб маълум даражада
ўсганлиги ва иқтисодиёт секторини энергетикага боғлиқлиги кучайиши кутилмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирги энергия истеъмол заҳираси ҳажмида, энергия
ресурсларининг етишмовчилиги 65,4% гача ошади.
Инновацион ривожланиш стратегиясига мувофиқ, 2025 йилга келиб, қайта
тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб, электр энергияси ишлаб
чиқариш ҳиссасини 20 фоиздан кўпроқ ошиши кўзда тутилмоқда. Узоқ муддатга
2030 йилгача мўлжалланган истиқболда 120 млрд. кВт.с. электр энергияси ишлаб чиқариш
масаласи қўйилган ва бу асосий йўналишни амалга ошириш, муқобил ва қайта тикланувчи
энергетик ресурсларни ўзлаштириш ҳисобланади.
Биомасса кўпроқ тарқалган қайта тикланувчи энергиялардан бири ҳисобланади.
Атроф-муҳитни ифлосланишини камайтириш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия
биогаз олиш учун биологик хом ашёни қайта ишлаш технологияси кенг қўлланила
бошланиб, органик чиқиндиларни экологик хавфсиз утилизация муаммоси ҳал этилмоқда.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, республика аҳолиси ҳаёт таъминотининг ижтимоий-
иқтисодий асоси ҳисобланади. Республикада 10 минг атрофида чорвачилик фермер
хўжаликлари (йирик шохли моллар, қўйчилик, чўчқачилик ва паррандачилик), шунингдек,
5 млн. атрофида фуқароларнинг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида чорва
ва паррандаларни етиштириши рўйхатдан ўтказилган. Ҳозирги пайтда республикада йирик
шохли молларнинг умумий сони - 13,2 млн. бош, қўй ва эчкилар - 21,9 млн. бош,
паррандалар -93,1 млн. бошга етган.
Чорвачилик сектори, маълум ҳажмда органик чиқинди ишлаб чиқариб, биогаз ишлаб
чиқариш учун 8,9 млрд. м
3
ресурслар имкониятига эга бўлиб, йилига 6,4 млрд. м
3
табиий
газ ўрнини ( назарий техник имконият) босиш (тежаш) қобилиятига эга. Агар, фақат
чорвачилик чиқиндиларини ўзидан олинган барча биомасса, биогаз қурилмаларида қайта
ишланса, бу йилига 25,8 млрд. кВт/с. дан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқариш
имконини беради, шу билан бирга, 51,9 млн. тонна биологик ўғит олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |