ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 6
Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф
ўқувчиларида:
● халқ оғзаки ижоди намуналари: эртак,
масал, ривоят, достонларда акс этган миллий
ва умуминсоний қадриятлар, ҳамжиҳатлик,
мардлик тушунчалари акс эттирилган қаҳра-
монлар қиёфаси орқали эзгу тушунчаларни
сингдириш;
● миллий эртак қаҳрамонлари орқали
ҳалол лик, ростгўйлик, виждонлилик, меҳнат-
севарлик, ўз сўзининг устидан чиқиш инсон
кўрки эканлигини англатиш;
● шахс маънавий камолотида миллий
ғурур ва миллий ифтихор туйғуларини давла-
тимиз рамзлари мисолида тушунтиришдан
иборат.
Юқори синфларда:
● бадиий, тарихий асарларда акс этган
миллий
ва
маънавий
қадриятларнинг
мо ҳиятини юксак инсоний фазилатлар: юртга
муҳаббат, ватанга садоқат, унга дахлдорлик
туйғуларини шакллантириш;
● асар қаҳрамонларида мавжуд бўлган
ижобий хислатлар: фидойилик, тинчликсевар-
лик тушунчаларининг умумий мазмуни, тафак-
кур озодлиги, онг ва шуурнинг тазйиқдан
халос этилганлиги, ақлий заковат, руҳий, маъ-
навий салоҳият каби тушунчаларнинг мақсадга
йўналтирилганлиги;
● асардаги воқеаларни ўқувчи ҳаётидаги
воқеликлар билан солиштириб, кундалик фао-
лиятида одоблилик, ростгўйлик, виждонлилик
фазилатларини шакллантириш;
● Ватанимизнинг истиқболи ва истиқлоли
ҳақида қайғуриш, ўз халқининг қадр-қиммати,
ор-номусини англаш ва уни ҳимоя қилиш, эзгу
ниятлар оғушида меҳнат қилиб, ўз истеъдоди,
бор имконияти, керак бўлса жонини юрт
истиқболи, элига бахшида этиш.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида:
● бадиий, тарихий, илмий-оммабоп асар-
ларни ўқиш, тушуниб, ундаги шарқона ахлоқ-
одоб ва умумбашарий ғояларни ўқувчи ўзига
сингдириши;
● мард, фидойи кишилар юртига, меҳру
шафқат, муҳаббат барқарор бўлган тафаккур
ва ижод қайнаган муқаддас маконга айланти-
риш туйғусини шакллантириш;
● ёшларни маънавий ахлоқий ва касб-
ҳунарга муҳаббат руҳида тарбиялаш;
● ёшлар онгида турли зарарли оқимларга
нисбатан «ғоявий иммунитет»ни шакланти-
риш;
● ўқувчи-ёшларга китоб, илм ва тафаккур
одамлар қалбига нур, онгига зиё, хонадонига
файз-барака келтирадиган буюк мўъжиза
эканлигини англатиш;
● мустақилликка хавф туғдирувчи ташқи
омиллар: диний экстремизм, ақидапарастлик,
ваҳобийлик, акромийлар, ҳизбут-таҳрир, мис-
сионерлик, космополитизм оқимларининг
ғаразли мақсадларини ёшларга англатиш ва
бундай таҳдидлардан огоҳ бўлишга ундаш;
● инсоний фазилатларни ҳурмат қилиш,
салбий хислатлардан нафратланиш кўникма-
ларини ҳосил қилиш;
● моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлиги, уни
шакллантириш босқичлари тўғрисида тушун-
чаларни англатиш.
Бинобарин ёшларнинг маънавияти ва дунё-
қараши, мафкурасига ёт ғояларнинг таъсир
этишининг олдини олишда қуйидаги мақсад
ва вазифаларни хулоса сифатида қўйдик:
– оммавий маданият ва терроризмнинг
ёшларга ғоявий ва мафкуравий таъсирининг
олдини олишда кенг жамоатчилик (ота-она,
бобо-буви, маҳалла)нинг ролини янада оши-
риш;
– экстремизм ва террорчиликнинг дунё
бўйлаб тарқалиши, уларнинг мақсадларидаги
ўхшашлик, яқинлик, экстремистик ташкилот-
ларнинг яшаш ва қуролланиш манбалари каби
йўналишларни илмий тадқиқ этиш ҳамда
уларнинг танлаган ғоялари ва йўллари пуч
эканлигини ёшларга тушунтириш;
– Ўзбекистонда глобаллашув ва экстремис-
тик мафкураларга қарши ғоявий курашнинг
назарий-услубий жиҳатларини тадқиқ этиш ва
«жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ
керак» шиорини жонлантириш;
– ёшларга мамлакатимиз тараққиётига
раҳна солаётган ҳар қандай ғоявий мафкура-
вий қарашларнинг олдини олишда, уларнинг
бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини
назоратга олиш;
– таълим муассасалари, маҳаллаларда
кутубхоналарни ташкил этиш ва китоб фон-
дини бойитиш;
– ҳар бир оилада шахсий кутубхонанинг
ташкил топишига эришиш кабилар.
41
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |