Китобхонлик маданиятини шакллантириш орқали ўҚувчи-ёшларни


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana24.02.2022
Hajmi2,39 Mb.
#242207
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
kitobhonlik-madaniyatini-shakllantirish-or-ali-uvchi-yoshlarni-turli-yot-oyalar-tasiridan-imoya-ilish

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 6
менга у, ҳатто, ёд бўлиб ҳам қолди. Лекин 
шундай бўлишига қарамай, мен уни ва унинг 
мақсадларини тушуна олмасдим. Ундан уми-
димни узиб, бу тушуниб бўлмайдиган китоб 
экан, деган (хулосага келган) эдим. Кунлардан 
бир кун аср вақтида китобфурушларнинг 
олдига бориб қолдим. Унда бир даллол қўлида 
муқоваланган (бир китоб)ни тутиб, уни 
мақтарди. У мени хам чақириб, менга уни 
кўрсатди... Мен бу илмни билишнинг фойдаси 
йўқ, деган хаёлда унинг кўрсатиши менга 
малол келиб, рад қилдим. Даллол менга «бу 
китобни мендан олгин, бунинг нархи арзон — 
уч дирҳамга сотаман, эгаси бунинг пулига 
муҳтож», деди. Мен уни сотиб олдим. Қарасам 
бу Абу Наср Форобийнинг «Метафизика» 
китоби мақсадлари ҳақида ёзган асари экан. 
Уйимга қайтиб, дарров уни ўқишга тушдим. 
(«Метафизика») дилимда ёд булиб қолгани 
сабабли ўша пайтдаёқ бу китобнинг 
мақсадлари менга очилди. Бундан жуда хур-
санд бўлиб кетдим. Улуғ тангрига шукур қилиб, 
ўша куннинг эртасигаёқ камбағалларга анча 
нарса садақа қилдим»
1
. Айтмоқчимизки, тар-
биянинг барча кўринишларида, хусусан, китоб 
ўқишга даъватда шахсий намунанинг фойдаси 
кўп. Тарбиянинг барча турлари каби китоб 
ўқишга ўргатиш ҳам болаликдан бошланади. 
Бунинг учун, албатта ота-она ва ўқитув-
чиларнинг ўзлари ўқувчиларга намуна бўла 
олишлари муҳим аҳамият касб этади.
Ўқитувчилар ўзлари ўқиган китобларининг 
энг қизиқарли, таъсирли воқеа-ҳодисаларини 
ўқувчига сўзлаб бериш орқали уларни китоб-
хонликка бўлган қизиқишларини ошириш 
мумкин. 
Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизими 
олдида ёш авлодга замонавий билим ва 
ҳунарлар бўйича мустаҳкам таълим бериш 
билан бирга, уларни ҳар қандай мафкуравий 
таҳдид ва тажовузларга нафақат берилмайди-
ган, балки уларга қарши фаол кураша олади-
ган, мустақил фикрга эга бўлган, катта ишонч 
ва мақсад билан яшайдиган фидойи, юксак 
маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш каби 
устувор вазифалар турибди. Бу вазифаларни 
муваффақиятли амалга оширишда халқи-
мизнинг асрлар оша яшаб келган анъаналари, 
1
Хайруллаев М.М. Абу Наср Форобий. (Ҳаёти, фаолияти 
ва таълимоти ҳақида қисқача очерк). - Т.: «Ўзбекистон 
Фанлар академияси» нашриёти, 1961. -32-б.
урф-одатлари, тили ва руҳи негизига қурилган 
миллий мустақиллик мафкураси умуминсоний 
қадриятлар билан маҳкам уйғунлашган ҳолда 
келажакка ишонч туйғусини ўқувчилар қалби 
ва онгига етказиш, уларни ватанга муҳаббат, 
инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳалоллик, 
мардлик, сабр-бардошлилик, билим ва маъ-
рифат эгаллашга интилиш кабилар орқали 
тарбиялаш шахс маънавий камолотига олиб 
борувчи, қолаверса, турли ёт ғоялар таъсири-
дан ҳимоялашда энг самарали йўлдир. 
Бундай фазилатларга эга шахсни тарбиялаш 
учун аввало ўқув тарбия жараёнида: 
● ёшлар онгига шарм-у ҳаё, одоб-андиша, 
ота-оналарга ҳурмат, катталарга иззат-
эҳтиром, кичикларга шафқат каби олижаноб 
фазилатларни шакллантириш; 
● шахснинг ривожланишида ўзаро муноса-
батлар ҳамкорлиги, буюк аждодларимиз 
меросига улкан ғурур туйғуларини сингдириш, 
асрлар оша бизгача етиб келган қадриятлар 
ва урф-одатларга беқиёс ҳурмат кўникмала-
рини шакллантириш; 
● ўз дини ва ўзга динларга нисбатан 
бағрикенглик тамойилларини сингдириш; 
● шахс камолоти ва маънавияти ижтимоий 
жамиятдаги муҳим омиллардан эканлигини 
англатиш; 
● инсоний фазилатлар ва ғайриинсоний 
қарашларнинг ўзига хос хусусиятларини кўр-
сатиш; 
● инсонларга хос самимийлик, ватанпар-
варлик, меҳр оқибат, имон-эътиқод, фидойи-
лик каби фазилатларнинг жамият тарақ-
қиётидаги энг асосий омиллардан бири экан-
лигини англатиш; 
● ёшларда мустақил, ижодий фикрлаш, 
ахборотларни саралаш, таҳлил этиш малака-
сини шакллантириш зарур деб ҳисоблаймиз.
Узлуксиз таълимнинг ҳар бир босқичида 
ўқувчи-ёшларнинг ёши, психологик хусусият-
лари, ўзлаштириш имкониятларини инобатга 
олиб, ўқув предметларининг хусусиятидан 
келиб чиқиб, уларнинг қалби ва онгини турли 
зарарли ғоя ва мафкуралар таъсиридан ҳимоя 
қилишни давом эттириш ва илмий-оммабоп, 
бадиий, тарихий асарларни ўқишга қизи-
қишларини мунтазам ошириб бориш лозим-
лигини қайд этган ҳолда қуйидагиларни тав-
сия сифатида келтиришни лозим топдик. 
40
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish